“Рашитжон Қодиров туғилган кунини уйида нишонлайди”

Республика прокуратураси собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров ҳибсга олингани ҳақидаги хабарни рад этди.

Би-би-сининг Тошкентдаги манбаси айтишича, Рашитжон Қодиров ҳибсга олинмаган ва эртага, яъни 24 февраль куни ўзининг 64 йиллик таваллуд кунини эркинликда нишонлайди.

Президент Мирзиёев очиқ ва шаффофликка чақираётгани, 15 февралда давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятини жонлантириш ҳақида махсус қарорни имзолаганига қарамасдан, кўплаб мутасадди идора ва ташкилотларнинг матбуот хизматлари Каримов замонидаги ахборот тарқатиш эмас, балки ўз идораси ҳақидаги ахборот йўлини тўсиш вазифасини бажаришда давом этмоқдалар.

Худди шундай вазият собиқ бош прокурор ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар ортидан кузатилди.

Бир кун олдин Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров ҳибсга олингани ва Тошкентдаги республика прокуратураси биносида сўроқ қилинаётгани, мамлакатнинг энг узоқ вақт – 15 йил Бош прокурори бўлган шахс “йирик миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш ва хориж банклари воситасида пул ювиш амалиëтларини ўтказиш”да айбланаётгани хабар қилинди.

Би-би-си билан суҳбатлашган Республика прокуратурасининг матбуот хизмати ходими айтишича, “Қодиров ҳибсга олинмаган ва Бош прокуратура томонидан унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани йўқ”.

1952 йил 23 февралида туғилган Рашитжон Қодиров 2000 йил Ўзбекистон Бош прокурори лавозимини эгаллаган.

Шундан кейин у уч марта, яъни 2005, 2010, 2015 йилларда беш йиллик муддатга қайта тайинланган.

2015 йилнинг бошида 4-муддатга Бош прокурор бўлган, бироқ орадан бир неча ой ўтиб лавозимидан озод этилган эди.

Рашитжон Қодиров 2015 йилнинг 16 майида Конституциявий суд судьяси этиб тайинланган, 2017 йил августида Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Конституциявий суд аъзолари қайта тайинланганда лавозимидан бўшатилган эди.

Ўзбекистон собиқ бош прокурори ва унинг яқинларининг исм-шарифлари халқаро журналистик тадқиқотлари объектига айланган, хусусан, Болтиқбўйи мамлакатлари ўзбекистонликлар учун “пул ювиш” маконига айлангани ҳақидаги мақолалар ҳам эълон қилинган.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон прокуратура тизимини кескин танқидларга тутди.

У прокурорларни ёмон кўришини, прокурор лавозимига тайинланган инсонларнинг дарров ўзини тутиши ўзгариб қолишини айтган прокурорларни “энг катта ўғри”лар деб атаган.

Президент Мирзиёев прокуратурада 80 фоиз одам ўзгартирилди, деди.

Президент Мирзиёев собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров раҳбарлигида прокуратурага ишга олинган кадрларини “ахлат”, “ўғри тизим” деб ҳам таърифлаган.

– Мана биз янги Бош прокурорни қўйдик ва 80 фоиз одамни ўзгартирдик. Олдинги қолган ахлатдан¸ олдинги Бош прокурор қолдирган ўғри тизимдан 20-15 фоиз одамлар юрипти. Буларни барибир ўзгартирамиз охиригача”, деган Президент Мирзиëев.

Манба: bbc.com сайти

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Акмал саидов: «​ибодат либоси»​ масаласида кенг жамоатчилик фикри инобатга олиниши керак​

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази раҳбари «жамоат жойида ибодат либосида юришни тақиқлаш» масаласида​​ кенг жамоатчиликнинг фикри инобатга олиниши ...

Талабанинг ўзбекистон президентига мурожаати: “менинг диний ҳуқуқ ва эркинликларимни тиклаб беринг!”

Диний ҳуқуқ ва эркинликлари бузилган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси номидан Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевга; ...

Монополлар қачонгача халқни қийнайди?

Ёки Ўзбекистонликлар нима учун Қозоғистон аэропортларидан парвоз қилишини афзал кўрмоқда? Фото:myventurepad.com Туроператорлардан бирида ишлайдиган танишим менга “Саёҳат ...