Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Kun.uz»

23 февраль куни Рашиджон Қодиров Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Рашиджон Қодиров 2000—2015 йилларда бош прокурор лавозимида ишлаган, 2015−2017 йилларда Конституцион суд судьяси бўлган.

Аввалроқ ОАВда Рашиджон Қодиров жорий йилнинг 22 февраль санасида қўлга олингани, унга нисбатан йирик миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш ва хориж банклари воситасида пул ювиш амалиётлари ўтказиш айби қўйилаётгани ҳамда унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

23 февраль куни  Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ходими Қодировга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида тарқалган хабарларни расман инкор қилган эди.

Манбаа: daryo.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мана бағрикенгликнинг оқибати, мана яхшиликка жавоб

Ўзбеклар бағрикенг-да. Ҳаддан ташқари!!! Кўп қаватли уйимизда биттагина ўрис оила яшайди, шугина учун маиший эълонлар русчадаям ёзилади. Дўконимиздаги сотувчи рус, ...

Бишкекда сайловларга маъмурий ресурслар қўллашга қарши флешмоб бўлиб ўтди

17 сентябрь куни Бишкекдаги Ёшлар хиёбонида олий ўқув юртларидаги тазйиққа қарши ва ҚР президентининг эътиборини маъмурий ресурлар қўлланишига қаратиш мақсадида «Биз ...

Баа амирининг ўғли гиёҳванд моддани ҳаддан ортиқ истеъмол қилгани сабали вафот этди

Лондонда БАА амири Султон бин Муҳаммад ал-Қосимининг ўғли Холид бин Султон ал-Қосимий ўлик ҳолда топилди. Шу муносабат билан 3 кунлик мотам эълон қилинди.  Шаржа амирлиги ...