Тожикистонда трансмиллий наркогуруҳ етакчиси 18 йилга қамалди

Гиёҳванд моддалар трансмиллий савдоси билан шуғулланувчи гуруҳнинг етакчиларидан бири Мусалмон Холов 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У билан бирга суд ўриндиғига унинг ҳаммаслаклари – Яванда истиқомат қилувчи уч киши ҳам ўтирди.

Ҳукм 21 февраль куни эълон қилинди, аммо қонунан кучга кирмади, шу сабабли ҳам ҳукм қилинганлар шикоят аризаси беришлари мумкин. Суддагилар мазкур иш бўйичаизоҳ беришмади. Маълум бўлишича, гуруҳ 9 кишидан иборат бўлган, улар Афғонистондан Тожикистон ҳудудлари орқали ноқонуний юкларни Россияга олиб ўтиш билан шуғулланишган.

Пойтахтдаги Фирдавсий туман судининг судьяси ​Алишер Мавлонзоданинг айтишича, судланган тўрт кишининг ҳаммаси 15 йилдан 18 йилгача муддат олишган. Мусалмон Холов билан бирга суд ўриндиғида “Зоирча” лақабли Диловар Гулмирзоев, Далер Гулмирзоевва Фарҳод Шукуров ҳам ўтирди.

Яқинда матбуот анжумани ўтказган Гиёҳванд моддалар устидан назорат Агентлиги директорининг ўринбосари Муртазо Ҳайдарзоданинг сўзларига қараганда, мазкур наркогуруҳ етакчиси Мусалмон Холов ўтган йилнинг август ойида Тожикистон ва Россия куч ишлатиш салоҳиятига эга идораларининг Яван туманида ўтказган махсус амалиёт вақтида қўлга олинган. Куч ишлатиш салоҳиятига эга идора вакиллари ўтган йилнинг бошларида бу гуруҳ ортидан кузатув олиб борган ва2017 йил давомида гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинган.

Унинг айтишича, сўнги икки йилда Россия ҳудудларида гиёҳванд моддалар савдоси билан айбланган 163 киши, асосан Яван туманида истиқомат қилувчи ёшлар қўлга олинган. Уларнинг ҳаммаси наркокартель Мусалмон Холов томонидан “ёлланган эди”. Шу давр мобайнида Россия суди томонидан гиёҳванд моддалар савдосида айбланган 250 нафар тожикистонлик устидан ҳукм чиқарилди.

Гиёҳванд моддалар устидан назорат Агентлиги ходимларининг айтишича, гуруҳ аъзолари асосан Viber ва WhatsApp мессенжерлари орқали алоқа қилишган, сотилган маҳсулотлар учун пулларниэса банк ва Киви-ҳамён орқали олишган. Бир неча йил давомида мазкур гуруҳ Россия ҳудудларида юзлаб килограмм гиёҳванд моддаларни сотишган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Владимир путинга суиқасд уюштирилган

Американинг Newsweek журнали АҚШнинг уч юқори мартабали мулозимига таяниб, март ойида Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. Вашингтон бу ...

Энди ўзбекистонда мактабда ўқимаганга ҳам аттестат берилади

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2018 йил 15 ноябрдаги “Экстернат тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги буйруғи ҳамда 2019 йил 23 ...

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари декларация қилинади

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда. Президентнинг 2019 йил 27 ...