Китоб туманида қотиллик рўй берди

Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида 8-март куни қотиллик содир этилди.

Мамлакат миқёсида халқаро хотин-қизлар куни байрами кўтаринки руҳда ўтаётган бир пайтда Китоб туманининг Ўртачил қишлоғи, Наврўз маҳалласида истиқомат қилувчи нозик хилқат вакиласи, эндигина 18 ёшга қадам қўйган ёш келинчак М. Нуриллаева турмуш ўртоғи М. Қутлимуродовнинг бўйнидан сим билан боғлаб ўлдирди.

— 15 кунлик келинчак турмуш ўртоғини уяли телефонга қувват берувчи мослама билан бўғиб ўлдириб қўйибди, деган шумхабар бир пасда маҳаллада шов-шувга айланди, тез орада туманимизга ёйилди, – дейди китоблик фаолимиз Умида Бердиалиева.

— Шу куни соат 20-30 атрофида 1991 йилда туғилган М. Қулмуродов аёлининг қўлидаги уяли телефонга қувват берувчи мосламани кўриб, мени зарядчик билан бўғолмайсан, деб ҳазиллашган. Ёш келинчак турмуш ўртоғига “кучини кўрсатиб қўйиш” мақсадида унинг бўйин қисмини қувват мосламаси билан боғлаб бўға бошлаган. Бунинг натижасида ҳазил зилга айланиб, шу ернинг ўзида 27 ёшли янги куёвтўра ҳаёт билан видолашган.

Бироқ ушбу воқеа тафсилотлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш бошқармаси жиноятга рашк сабаб бўлган, деган фикрни илгари сурган. Айни пайтда М. Нуриллаева қўлга олинган ва Китоб туманида тергов қилинмоқда.

Қаҳрамонхон Маҳмуд

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик мигрант аёл петербургда сирка ичиб оғир аҳволда касалхонага ётқизилди

Петербург шимолида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл сирка эссенциясини ичиб юборди. Ёш аёл оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, дея хабар бермоқда “Кун.уз” сайти. «Оперативное ...

Рибчинский: путин яқинда ўлади

Украина шоири ва Украина халқ артисти Юрий Рибчинский Россия президенти Владимир Путин номи тарихда умумбашарий ёвузликнинг синоними сифатида қолади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ...

Тошкентда икки ёшли гўдак 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Чоштепа маҳаллқасида бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Туман ҳокимияти томонидан тақдим этилган янги уйлардан бирининг 4-қавати балконидан 2 ёшли ...