Шахсни сиёсий фаолияти учун шахсий ҳаёти билан дўппослаш мантиқсизликдан бошқа нарса эмас

Шахсни сиёсий фаолияти учун шахсий ҳаёти билан дўппослаш мантиқсизликдан бошқа нарса эмас
Журналист Мирали Қуддусовнинг “Иғвогар карантинда ҳам иғвогарлигини қилади ёхуд Баҳодир Чориевнинг ижтимоий тармоқларда алжирашлари ортида нима ётибди” деб номлаган мақоласини ўқидиму лекин “мақола” муаллифининг асл мақсадини яхши тушуна олмадим.
     Ўз мақоласини коронавирус инфекцияси тарқалиши билан бошлаб ва шу мавзу билан тугатган муаллиф орада эътиборини сиёсатчи Баҳодир Хон Туркистонни танқид қилишга қаратади. Қуддусовнинг мақоласини ўқиган киши Ўзбекистонда коронавирус пайтида ўз фикрини эркин айтиши, воқеликка муносабат билдириши, ҳукуматнинг камчиликларини танқид қилишига мабодо қонунан таъқиқ қўйилмадимикан, деган хаёлга боради. Энг ачинарлиси, муаллиф мақоласининг бирон бир жойида коронавирус инфекцияси тарқалган бир пайтда, умуман қачонлардир Баҳодир Чориев қачон ва қаерда нималар деб “алжирагани”га ҳеч қандай урғу бермайди, аниқ факт ва далиллар келтирмайди. Бу эса, журналистикада умуминсоний қадриятлар ва журналист касб одоби мувозанатига, қисқа қилиб айтганда, журналистнинг касб этикасига, профессионаллигига мутлақо зид келади.
    Замонавий ўзбек журналистикасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29-моддаси ҳаётда ўз тасдиғини топишда кучли депсинишлар мавжуд. Бу каби омилларни кундан-кунга “ҳар кимга берилган фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи” поймол бўлаётгани яққол тасдиқлайди. Кўпгина блогерлар, шунингдек мақола, постларга изоҳ ёзувчилар қатори айрим ҳамкасбларимиз ҳам ўз фикрини эмин-эркин билдирган шахсларни иғвогар, фитначи, нифоқчига айлантириб қўйиш каби жирканчли қусурдан қутула олмаяпти, бундай фикр эгаларини “ноинсоф”, “ношукур” деб таърифлашдан фориғ бўла олмаяпти.
    Афсуски, журналист Қуддусов ушбу мақоласида Баҳодир Хон Туркистоннинг эмин-эркин билдирган фикрларини “ҳукуматга тиш қайраш”, “давлат раҳбарларини ёмонотлиқ қилиш” деб санамоқда. Бундан мамлакатда энди-энди тетапоя бўлаётган фикрлаш эркинлигини бўғишга, фуқаролардан уларга қонуний берилган ҳуқуқларни тортиб олишга уриниш аломатлари кузатилмоқда.
    Журналистика соҳасида устуворлик қилаётган яна бир муаммо шуки, бу айрим ҳамкасбларимиз кимнидир журналистик ёки сиёсий ёхуд бошқа фаолияти учун танқид қилмоқчи бўлса, мавзу бир чеккада қолиб, ўзи танқид қилмоқчи бўлган шахснинг шахсий ҳаётига ҳужум қилишга, шахсиятига тегишга ўтиб кетишидир. Ваҳоланки, уларнинг бу унсурлари қонунга мутлақо хилоф.
    Конституциямизнинг 27-моддасига кўра ҳеч ким фуқароларнинг шаъни ва обрўсига тажовуз қилиш, шахсий ҳаётига аралашиш ҳуқуқига эга эмас. Шахсий ҳаёт шахснинг шахсий ҳаёти. Масалан, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг бир неча рафиқасидан 6 ё 7 фарзанди бор. Бироқ британиялик журналистлар Жонсоннинг сиёсий фаолиятини танқид қилмоқчи бўлса унинг “хотинбозлиги”ни юзига босмайди. Бундай ҳуқуқ уларга берилмаган. Бундай ҳуқуқ бизга ҳам берилмаган бўлса-да бироқ биз журналистлар, сафимизга қўшилган янги блогерлар ва изоҳчилар дўндиришади бундай ишларни. Қўйиб берилса, шахсий ҳаётга тааллуқли интим масалаларни ҳам қойилмақом қилиб ёритиб берамиз.
    Буни ўзини журналист деб эълон қилаётган Қуддусовнинг “мақоласи”да ҳам кўрсак бўлади. Чориевнинг бебурдлиги, ҳайвонсифатлигини (ҳақорат аломати), “танбалнинг аҳмоқликларидан қариндошлари, оила аъзолари жабр чеккани ва ҳали ҳам чекиб келаётганини жиддий танқид қилишни уддалаган Қуддусов воқеликнинг иккинчи томонини мутлақо эътибордан соқит қилган. Қуддусовни нима учун “жиноятчи” билан бирга, унинг жиноятига мутлақо алоқадор бўлмаган қариндошлари, оила аъзолари жабр чекиши керак, нима учун “жиноятчи” бир чеккада қолиб, унинг қариндош-уруғлари Ўзбекистонга киритилмаслиги керак, бу қонунга зид эмасми? деган савол ҳатто қизиқтирмаган.
    Бу эса журналистнинг объектив ва самимий эмаслигидан далолат беради. Ўзига сиёсий тутуми ёқмаётган сиёсатчининг хотинларини санаш, бу ҳам етмаганидек, уларнинг ўта шахсий ҳаётига ҳеч иккиланмасдан тўхталиб, билиб-билмаган ҳолда баҳо бериш, “пала-партиш” яшаётганини овоза қилиш учун журналистда қатор-қатор асослар, фактлар бўлмоғи керак. Томонларнинг пала-партиш яшаётганини қўли билан ушлаб тасвирга олган лавҳалари ёки бошқа асосли манбалари бўлмоғи лозим.
    Демократик давлатларда ҳар қандай шахс, у хоҳ амалдор, хоҳ журналист бўлсин, бундай ҳужжатларни тақдим эта олмаса қонун олдида жавоб беради. Кейинги пайтларда айрим журналистлар ўртасида шахсий ҳаётга аралашиш омиллари зўраяётгани, сўз эркинлиги, фикр эркинлигига қарши хуружлар кундан-кунга авж олаётгани, фикрлар хилма-хиллиги учун фитначи, исёнчи, ниқобчи тамғаларини босиш одатий тусга айланиб бораётганини инобатга олиб, Қуддусов-Чориев можароларини ёритишга, ўз фикримни билдиришга қарор қилдим. Фикрларим учун томонлар “танбеҳнинг додахўжаси” билан сийламайди деган умиддаман.
Рўзибой Азимий, мустақил журналист

 

Конец переписки
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлат муассасаларида туркманистон президентининг портретини оммавий равишда алмаштиришмоқда

Шу кунларда Туркманистондаги барча давлат муассасаларида мамлакат президенти портретини ҳар йилги алмаштириш бўлиб ўтмоқда. Одатдагидек, бу ҳаракат янги шиор остида бўлиб ...

Фарғонада 34 ёшли куёв ўз қайн акасини ҳаётига аралашгани учун ваҳшийларча ўлдирди

Жанжалга оилавий келишмовчиликлар учун куёвини “тарбиялаб” қўйиш учун қайн аканинг аралашуви сабаб бўлган. “Jahon.uz”нинг ишончли вакили томонидан қўлга киритилган суд ...

Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея ...