Ўзбекистон ўз товарлари ва хизматларининг Тожикистонга экспортини молиялаштиради

Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Тожикистон “Амонатбонк” Давлат жамғарма банки савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Келишув Ўзбекистондан Тожикистонга товарлар ва хизматлар экспорти билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни назарда тутади. Тақдим этилаётган кредит линияси доирасида турли саноат тармоқларида ўзбек товарлари ва хизматларини кўпайтириш мақсадларида савдони молиялаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Бу, биринчи навбатда, тўқимачилик саноати, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва машиий кимё, қишлоқ хўжалиги саноати, шунингдек, электротехника, автомобиль, кимё тармоғига тааллуқли деб хабар бермоқда ўзбек ОАВ.

Бундан ташқари, иккила банк ўртасида корреспондентлик муносабатлари ўрнатиш ҳақида банклараро шартнома имзоланган бўлиб, у банклар ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи 10 март куни якунланди. Икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга мўлжалланган жами 25 тадан ортиқ ҳужжат имзоланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентдан 400 000 вилоятлардан 200 000 ақш долларига уй сотиб олган хорижлик ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олади

Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПФ–5731, 28.05.2019 й.) Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Киритилган қўшимчаларга ...

1 ноябрдан ўзбекистонда алкоголь ичимликларининг нархи ошади

Вазирлар Маҳакамасининг «Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия ...

Қозоғистон ӯзбекистонга қӯшма иқтисодий зоналар ташкил этишни таклиф қилди

Бугун Тошкентда ӯтган қозоқ-ӯзбек бизнес форумида Қозоғистоннинг Ӯзбекистондаги элчиси Эрик Ӯтембоев қӯшма иқтисодий зона ташкил этиш зарурлиги тӯғрисида гапирди. ...