Бино cотилмоқда. Таҳририят журналистлари энди кўчада қоладими?

Бино cотилмоқда. Таҳририят журналистлари энди кўчада қоладими?

Тўрт ёки беш кундан буён журналистлар бир-бири билан кўришиб қолса бир мавзу ҳақида албатта гапирилади: «Эшитдингизми, биномиз сотувга қўйилибди? Энди қаерга борарканмиз? Ярим асрга яқин вақт мобайнида шу бинога ўрганиб қолган эканмиз. Кўнгил узиш оғир бўляпти, ўз уйимиздек бўлиб қолганди».

Гапнинг лўндасини айтганда, журналистлар бу бинони ўз уйларидай ҳис этиб, ҳар бир қаватдаги таҳририятларнинг ўзлари ҳозирги замон талабига мос равишда ўз ҳисобидан таъмирлаб, шароитларини яхшилаб, мамлакат равнақи йўлида қўлларидан келганча меҳнат қилишмоқда. Аслида бино Тошкент шаҳар ҳокимлигига қараганлиги боис таҳририятлар ижара пулини тўлагандан сўнг ҳокимлик замон талабига мос тарзда таъмирлаб бериши лозим эмасми?

Таҳририятлар таъмирга кетган миллионлаб пулларни ходимларга мукофот пули сифатида берганда, оиласининг бир камчилигига ярарди.

Ўрни келганда яна бир фикрни айтмоқчиман. Бугунги кунда мамлакатимизда кам таъминланган, ногирон, боқувчиси йўқ, бир сўз билан айтганда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳамда ҳарбийлар, фаол ёшларга арзон уйлар имтиёзли кредит асосида берилмоқда. Буни биз оммавий ахборот воситаларида кенг ёритаяпмиз.

Уйли бўлганларнинг фикрларини эшитиб, улар давлатимиздан қанчалик миннатдорлигини, ҳаяжонларини худди ўзимиз уйга эга бўлгандек оммага етказамиз. Аслида журналистларнинг ҳам кўпчилиги ижарада яшашади. Фақат ўзганинг дардини, муаммоси ва қувончини оммага етказади-ю ўзига келганда сукут сақлайди.

Уйсиз, пропискасиз журналистларнинг ҳам елкасига офтоб тегармикан?

Тоштемир Мурод

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекча  гаплашамиз

    Америкага кўчиб келиб яшаётган ўзбекистонликлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда.  Бруклин кўчаларида бундан 20-30 йил олдин бир дона ўзбекистонликни учратиб ...

Қозоғистонда 52 йигитнинг ўлимига ким, кимлар сабабчи бўлганлар?

Бунга ҳар кас ўзича ёндашади. Ҳатто ўрис, қозоқ, ўзбек жосуслик ташкилотларини айблашгача борадилар, яна бошқа сабабларни рўкач қиладилар... (more…)

Ўзбекистон спорти: 2017 йилнинг ёдда қоларли 17 воқеаси

Ўзбекистон спортида 2017 йил нималар билан ёдда қоладиган бўлди (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400