Ўзбекистонда пенсия миқдори нега жуда ҳам кам?

Ўзбекистонда пенсия миқдори нега жуда ҳам кам?

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия фонди Ўзбекистонда пенсия таъминот тизимининг бугунги ҳолати, истиқболлари ва унинг самарадорлигини оширишга қаратилган янги концепция лойиҳаси эълон қилинди

Демографик омиллар

Ўзбекистонда умумий аҳоли сонида нафақа олувчилар улуши йилдан йилга ошиб бормоқда. Хусусан 2010 йилда аҳолининг 5,9 фоиз нафақахўр бўлган бўлса 2018 йилда уларнинг сони – 7,4 фоиз гача ошган. Прогнозларга кўра ушбу кўрсатгич 2019 йилда 9 фоиздан ошади, 2025 йилга келиб эса – 11 фоизга етади.

Бунинг сабаблари бир нечта: Ўзбекистонда нафақага чиқиш ёши нисбатан паст: Эркаклар – 60, аёллар – 55. Масалан: Қозоғистонда 63/58, Жанубий Кореяда 60/60, Британияда 65/60, Японияда 65/65.

Иккинчи сабаб, болалар кўп туғилган 50-60 йилларда (беби-бум) туғилган фуқаролар айнан ҳозир пенсия ёшига етган.

Нафақа миқдори

Маълумки, Ўзбекистонда пенсия миқдори – муносиб ҳаёт кечиришини таъминлай  олмайдиган даражада кам. Бунинг сабаблари бир неча.

Биринчидан, солиқ тўловчилар сони жуда кам. Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 17 млн киши бўлса, шундан 10,2 млн киши (60 фоиз) пенсия фондига ҳеч қандай тўловлар амалга оширмайди. Улар ё умуман ишламайди, ё иқтисоднинг “яширин” секторида фаолият юритади.

Халқаро  меҳнат ташкилоти талабларига мувофиқ, солиқ тўловчилар сони пенсия олувчиларга нисбатан 1:4 миқдорида бўлиши керак. Ўзбекистонда бугунги кунда ушбу кўрсатгич 1:1,5га тенг.

Иккинчидан, Ўзбекистонда иж стажи 7 йилдан кам бўлмаган шахсларга пенсия тайинлаш ҳуқуқи берилган. Яъни фуқаро меҳнатга лаёқатли ёшида 7 йил ишласа кифоя, кейин у пенсияга умид қилиши мумкин.

Ваҳоланки, Халқаро Меҳнат ташкилотининг Конвенциясига мувофиқ, ёшига доир пенсия олиш учун энг кам иш стажи 15 йил этиб белгиланган.

Солиштириш учун, Қозоғистонда – 10 йил, Россияда келаси йилдан – 10 йил, Жанубий Корея, Белоруссияда – 10 йил, Озарбайжонда – 12 йил, Эстония, Литвада – 15 йил.

Учинчидан, пенсия жамғармаси маблағларининг самарасиз тақсимланиши натижасида. Хусусан, жамғарма маблағларининг сезиларли қисми имтиёзли пенсияларни таъминлашга сарфланади. Бундай пенсиялар жами пенсияларнинг салкам 20% ини ташкил қилади.

Пенсия тизимини ислоҳ қилиш концепцияси  

  • Норматив ҳуқуқий базани яхшилаш;
  • Замонавий ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш;
  • Тизимининг ижтимоий адолати ва самарадорлигини ошириш. Пенсияга чиқиш ёшини босқичма босқич ошириб бориш, энг кам иш стажи миқдорини ошириш;
  • Рағбатлантирувчи механизмларни жорий этиш. Иш стажи ва пенсия миқдори орасида боғлиқликни ошириш;
  • Фуқароларнинг ихтиёрий иштирокини таъминлаш. Масалан: ишлаётган эр учун хотинининг бўлажак пенсиясига суғурта тўлаш имконини яратиш.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан Пенсия жамғармаси саҳифасида танишинг.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шри-ланка президенти истеъфога чиқмай, мамлакатдан қочиб кетди

Шри-Ланка президенти Готабая Ражапакса чоршанба куни эрта тонгда намойишчилар талабига биноан вазифасини топширмай, мамлакатдан қочиб кетди. У Қуролли кучларининг самолётида ...

Чек сўраган одамга нега айбдордек қарашади?

Тўлаган пулингизга ҳеч чек сўраб кўрганмисиз? Ҳозиргина Олой бозорининг “стоянка”сида чек сўраб балога қолдик. Аввалига чек сўраганимизга пешонасини тириштириб, касса ...

Туркияда саккиз ойда 671нафар ўзбекистон фуқароси паспортини йўқотди

Охирги пайтларда Истанбул шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжат – паспортга оид муаммолар сони кескин кўпайди. ...