Тошкент суди қийноқларни кўрган гувоҳларнинг чиқишига қаршилик қилди

Тошкент шаҳар судьяси Сарвар Каримов судланаётган диндорларнинг қийноққа тутилгани борасида кўрсатма беришни истаган гувоҳларнинг кўрсатмасини тинглашни рад қилди. Адвокатлар дастлабки тергов давомида тезкор ходимлар томонидан қийноқлар қўлланилгани исботланса судланувчилар суд залидан озод қилиниши кераклигини айтмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 нафар диндор устидан маҳкама давом этмоқда. Улар “Ҳизбут таҳрир” фирқасига аъзоликда айбланмоқда. Судланувчиларнинг барчаси уларга нисбатан қўйилган айблар туҳматлиги ва дастлабки тергов вақтида даҳшатли қийноқлар ва таҳқирлашлар остидан айблов хулосасига қўл қўйиб берганини айтишган.

Судланувчиларга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари дастлабки тергов вақтида қийноқ қўллаганлигини тасдиқлаш учун 3 киши гувоҳлик беришни истаган.

“Судья Сарвар Каримовнинг судни олиб боришидаги нохолисликларидан шикоят қилиб Тошкент шаҳар судига ёзган эдик. Бу шикоят нимагадир Каримовнинг қўлига келиб тушибди. Унда барча қариндошлар қўл қўйганди. Шулардан бири гувоҳлик бераман деб судга кирмаётган Азиза Узоқова ҳам бор эди. Биз қонунни билмаганимиз учун Азизани ҳам қўл қўйдирган эканмиз. Судья ўзининг устидан ёзилган шикоятга қараб, мана бу ерда Азиза Узоқованинг судда иштирок этаётганини билиш мумкин, ишдан хабардор одамни гувоҳликка ололмайман, деб айтди”, дейди суддаги тингловчилардан бири Дилдора Аъзамова.

Сарвар Каримов 2017 йилнинг 16 ноябрида судланувчилар билан бирга ушланган ва биргаликда қийноққа тутилгани айтилаётган Оятулла Усмонов ва Насрулло Аъзамовларни ҳам гувоҳ сифатида иштирок этиш илтимосномасини рад қилган.

“Булар судланувчиларга қариндош экан. Нимани ҳам гапирарди. Яна қийноқлар ҳақида гапиради. Уни судланувчилар кўрсатмаларида айтишди. Батта нарсани такрорлашга ҳожат йўқ. Ўша кўрсатмалардан суд хулоса чиқариб олади, деб судья Сарвар Каримов уларнинг гувоҳликларини ҳам рад қилди”, дейди Дилдора Аъзамова.

Судланувчиларни ҳимоя қилаётган адвокатлар судьянинг ушбу қароридан норози бўлган.

Уларга кўра, ҳимоясидагиларга нисбатан дастлабки терговда қийноқ қўлланилгани судда исботини топса, улар суд залидан озод бўлиши керак.

Би-би-си судья Сарвар Каримов билан боғланиб унинг устидан Тошкент шаҳар судига ёзилган шикоят қандай қилиб қўлига тушиб қолганини ва қийноқлар ҳақида кўрсатма беришни истаган гувоҳларни нима сабабдан рад қилганини сўради.

“Суд очиқ бўлмоқда. Ўзингиз келиб иштирок этсангиз ортиқча савол пайдо бўлмайди. Телефон орқали изоҳ бермайман”, дейди Сарвар Каримов.

МАНБА: BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугунги хабарларда: - Санкт-Петербургда йўловчи ўзбекистонлик ҳайдовчини калтаклаб ўлдирди - Жалолобод вилоятидаги кафелардан биридаги портлашдан жабрланган Ўзбекистонликлар ...

Тошкент – андижон пуллик автомобиль йўли қурилади

Тошкент - Андижон пуллик автомобиль йўли қурилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ...

Тошкентда милиция ходимлари кўча супураяпти

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман Ички ишлар бўлими ходимлари мажбурий равишда ободонлаштириш ишларига чиқарилаётганидан шикоят қилди. Милиционерларга кўра, бир ойдан буён ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400