БМТ: Хитойда чиндан ҳам одамларнинг ичак-чавоғини олишган

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инсон ҳуқуқларига ғамхўрлик қилди ва узоқ вақтдан бери мавжуд бўлган крипипастани тасдиқлади. Хитойда ҳақиқатан ҳам одамларни ичак-чавоғини олишган.

Хитойда яширин трансплантологияси индустрияси хақидаги воқеалар крипипаста, деб ҳисобланган ва Хитой ҳукуматнинг ўзи бу ҳақидаги ҳар қандай маълумотни хаёлпарастлик, деб атаб келган.

Бироқ, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши, Хитойда инсон аъзолари чиқариб олинади ва оддий фуқароларники сотилади ва бу биргина ҳолат эмас, балки саноат миқёсидаги ҳодисалар ҳисобланади.

“Хитой трибунали” жамиятининг адвокати Ҳамид Саби Женевадаги БМТ штаб-квартирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш йиғилишида сўзга чиқиб, Хитой ҳукумати сиёсий маҳбуслар ва диний озчилик вакиллари ички аъзоларини чиқариб олишгани ҳақида ҳисоботни ўқиб эшиттирди, деб хабар беради Independent.

Трибунал ўзининг расмий порталида ҳисоботни жойлаштириб, унга кўра 1999 йилдан буён Хитойда тақиқланган Фальньгун руҳоний гуруҳи вакилларидан, шунингдек, уйғур мусулмон озчиликлари, тибетликлар ва баъзи насроний мазҳаби вакилларининг ички аъзолари мажбуран олиб ташланган, деган хулосани келтирган.

«Одамлар буюртма бўйича ўлдирилган. Улар тириклигидаёқ танаси очилган. Буйраклар, жигар, юрак, ўпка, шох парда ва терилар чиқариб олинган ва кейин сотилган».

Хамид Саби Хитойнинг Шинжон шимоли-ғарбий қисмида уйғурларни «қайта тарбиялаш» компанияси, аслида ички аъзолар банки сифатида ишлатилганини ва жамоат аъзолари доимий равишда тиббий кўрикдан ўтказилаётгани хақида гапириб берди.

Хитой ҳукумати ноқонуний орган трансплантацияси ҳақидаги айбловларни рад этмоқда ва 2015 йилдан бери ҳатто қатл этилган жиноятчиларнинг жасадлари ҳам фойдаланилмаётгани хақида расман маълум қилмоқда. Лондонда жойлашган Трибунал ҳисоботини расмий Хитой миш-мишлар тарқатиш, дея айтмоқда.

Трибунал ички аъзоларнинг трансплантацияси соҳаси ҳар йили Хитойга 1 миллиард доллардан кўпроқ даромад келтиришини тахмин қилмоқда. Саби диний озчиликларнинг ички аъзоларини чиқариб олиш учун таъқиб қилишни геноцид билан таққослади.

«Нацистлар томонидан яҳудийларнинг заҳарланиши, “қизил кхмерлар” қирғин қилиниши ёки руандалик тутсиларни ўлдирилиши юрак ва бошқа ички аъзоларни тирик, безиён ва тинч одамлардан чиқариб олишдан ҳам ёмонроқ нарса бўлиши мумкин эмас. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо ҳар қандай давлат бундай жиноятларга қарши курашиши шарт».

Хитой Трибунали унинг хулосалари Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашни Хитойда ички аъзоларни мажбурий чиқариб олиш ҳолатларини тергов қилиш учун БМТ комиссиясини очишга ундашига умид қилмоқда.

Манба: tarjumon.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туш… яъни шавкат мирзиёев қабулида (бир сахнали,бир кўринишли пеьса)

Президент қароргоҳига мени кузатиб боришар экан, ажиб ҳаяжон, алланечук лим-лим завқ, ноаниқ ҳавотирга тўла ҳайратимни сунъий визминлик билан яшираман.   Қабулхонага ...

Афғонистонда ер силкинди, ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 8 август куни Тошкент вақти билан соат 05:45да Афғонистонда ер силкиниши содир бўлган. Магнитуда М=5,9. Чуқурлик ҳ=180 км. Эпимарказ Тошкентгача жанубий йўналиш бўйича ...

“сурияга бордим” деган “ҳазил” учун 7 йил

Абдулвоси Абдураҳимов (ўнгда) Жалолободлик Абдулвоси Абдураҳимов "ҳазил" ортидан умрининг маълум қисмини темир панжара ортида ўтказишга мажбур. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400