Мӯътабар Тожибоева адолатпеша, жасур ва миллатпарвар аёл

“Ӯтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг собиқ раҳбари Мӯътабар Тожибоева билан адашмасам бундан уч йилча олдин Fecobook ижтимоий тармоғи орқали танишгандим. Сӯнгра менда Мӯътабар Тожибоева ва у раҳбарлик қилаётган ташкилот фаолияти билан яқиндан танишиш истаги пайдо бӯлганди. Шу тариқа, ташкилот сайтида Мӯътабар опанинг қаламига мансуб муаллифлик асарлари ва китобларини ҳамда сайтда эълон қилинган мақолаларини диққат билан ӯқиб бордим.

Менга, айниқса, “Ӯтюраклар клуби”нинг “Биз жамиятимизда учрайдиган ҳар қандай иллатга қарши кескин курашамиз – Биз огоҳмиз!”, деган шиори ёққанди.  Кейинчалик англаб етдимки, ушбу шиор шунчаки баландпарвоз гап эмас экан, балки реал ҳаётда ӯз ифодасини топаётган дастуриламал ҳам экан. Бундай дейишимга “Ӯтюраклар Клуби”нинг собиқ раҳбарининг ӯз фаолияти давомида диктатура ва репрессив режимга қарши бетиним курашишга шай ҳолати, сиёсий зўравонлик ва қатағонликка, қийноқлар, ғайриқонуний ҳибсга олишлар, адолатсиз судловлар, топталаётган инсон ҳуқуқлари ва ҳакозо ишларга жон-жаҳди билан киришишга тайёрлиги ва ҳамиша муаммолар ечимини топиш учун астойдил интилишлари каби ибратга арзигулик ишлари сабаб бӯла олади.

Мӯътабар Тожибоева сӯзи билан иши бир бӯлгани учун бир неча халқаро мукофотларни қӯлга киритишга мушарраф бӯлган матонатли аёл. Мӯътабар опа қӯлга киритган мукофотлар сирасига 2008 йил 15 майда Женевада топширилган ва дунёда инсон ҳақлари учун мардона курашган жасоратли инсонларга бериладиган энг нуфузли — Мартин Энналс (Martin Ennals Award) мукофотини;

2008 йил 10 декабрда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги муносабати билан Парижда бӯлиб ӯтган анжуманда топширилган Франциянинг “Озодлик¸ тенглик¸ биродарлик” (‘Liberté, Egalité, Fraternité’) деб номланувчи инсон ҳуқуқлари бӯйича олий мукофотни;

2009 йил 11 мартда Америка Қўшма Штатлари Давлат Департаментининг бутун дунёдаги аёлларга инсон ҳуқуқлари учун курашга қӯшган ҳиссалари ва феминистик ютуқларга эришгани учун бериладиган “Жасоратли аёл” халқаро мукофот (International Women of Courage Awards)ни киритиш мумкин.

Мӯътабар Тожибоеванинг 2005 йил 22 апрелда Женевада мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш йӯлида ҳар қандай тӯсиқларга  қарамай, ӯзбек халқининг ҳақ-ҳуқуқлари топталган қисми ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва саводхонлигини ошириш йӯлида олиб бораётган меҳнатлари эвазига Нобель мукофотининг номинантига айланган ҳамда Нобель кўмитаси қошида ташкил этилган “Тинчлик учун минг аёл” Халқаро ташкилотига аъзо бӯлганлиги ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ. Чунки бундай ишлар ҳамманинг қӯлидан келавермаслиги шубҳасиз, аниқ.

Шу билан бирга, 2008 йил 15 май куни “Блогерлар инсон ҳуқуқлари учун бирлашадилар: Инсон ҳуқуқлари учун ўн қаҳрамон аёл” номинацияси доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим рол ӯйнаётган ӯнта қаҳрамон аёл рӯйхатини эълон қилишди.

Ушбу нуфузли рўйхатга Мӯътабар Тожибоеванинг исми-шарифи киритилиши, 2011 йил августда эса АҚШ Давлат департаменти томонидан тузилган “Марказий Осиёнинг энг нуфузли ўн аёли” рўйхатига киритилиши ӯзбек халқи учун фахр саналади.

Бугун инсон ҳукуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тер тӯкиб меҳнат қилган Мӯътабар опа Тожибоевани Францияда ӯз ҳамкасби Надежда Атаеванинг судга бергани кӯпчилик қатори менинг дилимни ҳам хуфтон қилди. Лекин Мӯътабар опа ҳамкасбининг бу ҳаракатидан асло хафа эмас. Аксинча, довюрак опа “мазкур суд ҳақиқатни юзага чиқаришимиз учун катта ҳисса қӯшади”, – дея таъкидламоқда.

Биз ҳам ӯз навбатида судда Ӯзбекистонда инсон ҳуқуқларини, демократия қадриятларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий адолат, қонун устуворлигини тарғиб этиш ишларида сабот ва матонат билан ишлаган  Мӯътабар Тожибоеванинг ғолиб бӯлишига астойдил ишонамиз. Мӯътабар опа ҳамиша ҳақиқат учун курашган адолатпеша аёл. У инсон ҳақ-ҳуқуқларини оёқ ости қилган, шахсий манфаати учун ҳеч нарсадан қайтмаган “ҳуқуқ ҳимоячи”лари олдида ҳеч қачон таслим бӯлмайди.

Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура машинада аёлни яланғоч қилиб видеога олган фуқарога қарши жиноят иши очмаслигини маълум қилди

Бош прокуратура Lacetti машинасида фуқаро С.С.ни (аёл киши) яланғоч қилиб, видеога олиб, уни интернетда тарқатиб юборган фуқаро Ш.Б.га нисбатан жиноят ишини қўзғамаслигини ...

Эътиборсизлик – ҳалокатнинг илк манзили

Аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни тан олишга тўғри келади: бугун ҳамма оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон эмас. Ота-оналаримиз гарданидаги масъулиятни унутгани туфайли фарзандлари ...

Хорижга чиқиш паспорти билан юртдошларимиз хорижда жаримага тортилишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш амалиёти ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400