Саудиялик шайх Ўзбекистонга 2 миллиард долларлик сармоя киритади

Саудия Арабистони шайхи Ал Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан келгуси йилларда Ўзбекистондаги лойиҳаларга 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритиш ниятида.

Шайх Бухоро, Андижон ва Самарқанд вилоятларида пахта ва ипакни қайта ишлаш заводларини қуришни режлаштирмоқда.

“Мен ипакчилик, пахта ва тўқимачилик саноатига сармоя киритмоқчиман, хусусан, 2 миллиард доллар сармоя киритаман. Биз ўзбек ҳамкасбларимиз билан амалий ишларни бошладик. Менимча, бизнинг ҳамкорлигимиз яхши фойда келтиради “, – дейди Ajlan & Brothers Group компаниясининг раҳбари шайх Ал Муҳаммад Абдулазиз Ал-Ажлан.

Унинг сўзларига кўра, у айни пайтда сайёҳлик соҳасига қизиқмоқда, шунинг учун у Бухоро, Андижон ва Тошкент шаҳарларида беш юлдузли меҳмонхона қуришни режлаштирмоқда.

Ajlan & Brothers Group тайёр кийим ва мато ишлаб чиқариш билан шуғулланади, Яқин Шарқда унинг 45 та шўъба корхонаси ва 200 дан ортиқ савдо нуқталари мавжуд. Ширкат Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Яман, Сурия, Иордания, Ливия ва Мисрда иш юритади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё бўйлаб 40 миллион мигрант замонавий қулликдан азият чекмоқда

Халқаро Миграция Ташкилотининг 26-июль куни чоп этилган янги ҳисоботида миграция ва замонавий қуллик ўртасидаги алоқа ҳақида маълумот берилди ва қандай турдаги муҳожирлар ...

Андижон аёқшларида бензин йўқ, қўлда эса 4500 сўм

Андижонлик ҳайдовчилар вилоятдаги автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларининг биронтасидан бензин топишнинг иложи бўлмаётгани, улар туну-кун бензинга навбат кутиб вақтини ...

Қўшработда табиий кўлга аҳоли балиқ боқиш учун эшак гўшти ташланганини айтмоқда

Маҳаллий аҳолининг айтишича, аввалари кўл атрофи болалар дам олиш оромгоҳи ва истироҳат боғи бўлган. Ёзнинг иссиқ кунларида нафақат Қўшработ, балки қўшни туман аҳли ҳам ...