Ҳар кун бир гап… Ўзбек ҳақда бунчалар кўп

Ҳар кун бир гап… Ўзбек ҳақда бунчалар кўп

Риёларга тўлиб кетди, бутун дунё,

Қайга боқсам… Оҳ-воҳлардан тўйиб кетдим.

Ҳаёт фақат ўзбекларга тўлган гўё,

Ҳар кун бир гап… Юрагимни ўйиб кетди.

Бир бирига пичоқ санчар ўсмирлари,

Бу густоҳлик вужудимни тешиб ўтди.

Жонга тегди, муаллими сўқирлари,

Ҳақорату, гап сўзлардан безиб кетдим…

 

Ўлган ўзбек, ёнган ўзбек, туҳматчи у,

Шубҳа, гумон, аламларнинг нишонаси.

Бир-бирига чоҳ қазиган ғийбатчи у,

Бу тақдирми ё азал шўр пешонаси?

 

Нима бўлди, айтгин Ўзбек, нега жимсан?

Уйғонмасми онгинг сени бу дарслардан?

Буюк эдинг, улуғ эдинг, энди кимсан?

Паст бўлдингми, бас келолмай, бу пастларга?

Ҳар кун бир гап… Ўзбек ҳақда бунчалар кўп,

 

Порахўр у, алдамчи у, айби бисёр.

Юрак оғрир, оламимда бир талотўп,

Бундан маза қилар ахир қанча ағёр.

Ғиж-ғиж қилиб, оширтириб гўё хамир,

Бир пашшадан фил ясовчи кимсалар бор.

 

Ўзбеклигинг мукофотми, ёки тақдир,

Шу сабабдан бошгинангга ёғдими қор?

Шунча ёздим, аммо дардим тўкилмади,

Бу қайғулар қоматимни эгиб қўйди.

 

Ўзбек, сен деб ҳали ҳукмим ўқилмади,

Аммо бари ғуруримни тўкиб қўйди…

Муаллиф: Моҳигул НАЗАРОВА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-хоннинг илтифоти

Девонда расмий мирзо бўлишнинг учинчи йилида Анвар жуда катта эътибор қозонған эди. Айниқса, туркий таҳрирда мирзоларнинг ҳар бирисидан устун: чиройлик услуби, осон таркиб2 ...

Юлдузли тунлар-59

Мавлоно Фазлиддин саркор бўлиб, Боғи Майдоннинг кўмилган ариқларини қайта кавлатишда, қуриган дарахтларни олиб ташлаб, ўрнига майса ва гуллар ўстиришда, Чиннихонани таъмирлаб ...

Юлдузли тунлар-7

3 Қўрғон ичидан дарвозахонанинг томига чиқиб олган япасқи бир навкар девор кунгураси орасидан уларни кузатиб турган эди. Қосимбек Мирзо дарвозасидан шитоб билан кираётганда ...