Тожикистонда рашк туфайли эркак хотинини шафқатсизларча ўлдирди

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти тергов идоралари Хамадони тумнида истиқомат қилувчи Арус Раззақовани шафқатсизларча ўлдирилишини тергов қилмоқда. Аёлни куни кеча Россиядан қайтиб келган эри ўлдирди.

«Қотиллик туман марказида 18 июнь куни юз берди. Арус Раззақованинг эри Фаррух Халифаев оилавий жанжал вақтида аёлга 11 марта пичоқ санчган», – дея хабар берди ўз исмини ошкор қилинишини истамаган ҳолда вилоят тергов идорасидаги манба.

Манбанинг сўзларига қараганда, жанжал эр томонидан аёлнинг хиёнат қилганликда айбловидан кейин келиб чиққан. Жиноят содир этилишидан сўнг Фаррух Халифаев ўз ҳоҳиши билан милиция ходимларига таслим бўлди. Фаррух Халифаев 42 ёшда. Сўнгги йилларда у пул топиш мақсадида Россияда юрган эди. Оилада тўрт нафар фарзанд бор.

Мазкур иш бўйича терговни Хамадони туман прокуратураси терговчилари олиб бормоқда. Фаррух Халифаевга нисбатан ТР Жиноят Кодексининг 104 “Қотиллик” моддаси бўйича жиноий иш очилди. Бу жиноят учун саккиз йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошларида Душанбе шаҳрида шафқатсиз қотиллик юз берган эди. 33 ёшли Моҳира Ятимова собиқ эри Бобожон Ширинов томонидан ўлдирилган эди. Бобожон Ширинов юқори лавозимли тожик амалдорининг ўғлидир. ТР ИИВнинг маълум қилишича, «6 июнь куни шаҳар шифохонасига пичоқлаш жароҳати билан Моҳира Ятимова олиб келинган, кўп ўтмай аёл жароҳат туфайли вафот этди». Маълум бўлишича, собиқ эри жанжал вақтида хотинига 11 марта пичоқ урган ва қочиб кетган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда поезд автобус билан тўқнашиб кетди, 19 ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Владимир вилоятидаги темирйўл чорраҳасида йўловчи поезди автобус билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида 19 киши, жумладан, бир бола халок бўлди. Жароҳат олган камида беш киши ...

Москвада мигрантлар иштирокидаги оммавий муштлашувда бир киши вафот этди

Москва шаҳрида “Электрозаводская” станция метроси яқинида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “МК” нашрига таяниб «sputnik» хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, пичоқбозлик ...

Ўзбекистонлик спортчи бекзод нурматов жангдан кейин инсультга учраб, вафот этди

Ўзбекистонлик жангчи Бекзод Нурматов 28 ёшида вафот этди, деб ёзади “Трибуна.уз” сайти. 4 октябрь куни спортчи Грозний шаҳрида ўтказилган Absolute Championship Akhmat 100 ...