Ўзбек халқи, футболи, палови ва Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ – Уткин

Василий Уткин Аргентина-Хорватия баҳсини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни Твиттерида ҳақорат қилган ва бу кўплаб футбол ишқибозларининг ғазабини келтирганди.

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин Телеграм каналида футбол мухлислари учун баёнот берди.

“Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам. Ҳакам ҳақида ҳеч қачон ёмон сўз айтмаган ишқибоз йўқ. Ва ёмон сўз билан тилга олинмаган ҳакам ҳам йўқ. Равшан Эрматов аъло даражадаги ҳакам, лекин у ҳакам. Ва у билан ҳам бошқа ҳакамлар билан рўй берган воқеалар юз беради.

Менинг ўзбек халқи, футболи, палови ва умуман, Ўзбекистонга нисбатан ҳеч қандай хусуматим йўқ. Аммо ишқибозлик қилишга, ақлимни йўқотишга ва сизлар каби омадимни синашга ҳаққим бор.Агар буни тушунмасангиз, демак сизлар ишқибоз эмассизлар. Ёки ўзингизга ташқаридан назар сола олмайсиз.

Равшан Эрматовни, унинг оиласи, яқинлари, дўстлари ва ватандошларини барча фойдали ва эзгу ишларида Худонинг ўзи қўлласин, мингга кирсин ва ҳамиша соғ бўлсин!”, деб ёзади Уткин.

Эслатиб ўтамиз, кеча Василий Уткин Аргентина-Хорватия баҳсини бошқарган ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматовни Твиттерида ҳақорат қилган ва бу кўплаб футбол ишқибозларининг ғазабини келтирганди.

Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Украина туркиядан ёрдам сўради

Украинанинг Туркиядаги элчихонаси Анқарани Киевни қийин пайтларда қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхонанинг Twitter саҳифасида хабар қилинган. ...

Наманганда яна кучли гумбурлаш овози эшитилди

Бугун, 14 декабрь куни тахминан соат 10:00 да Наманганда қаттиқ гумбурлаш овози эшитилган. UZ24 нашрининг хабарига кўра, UZ24 сайтининг ўқувчилари кучли зарбдан дераза ...

Энг камбағал президент: у пора олмас, қиммат транспортда юрмас, ойлигини етимхоналарга ўтказарди

1983 йил 4 август куни Африкадаги Юқори Волта давлатида навбатдаги зерикарли воқеа – давлат тўнтариши содир бўлди. Бу сўнгги 17 йилдаги 4-тўнтариш эди. Ҳокимиятни миллий ...