‘Саудияда машина минаётганимга ишонолмаяпман’

Саудияда машина минаётганимга ишонолмаяпман’

Саудия Арабистонида аёлларнинг автомашина рулига ўтиришига қўйилган тақиқ бекор қилинар экан, Мадинада яшовчи доя Роа Алтавели ишга илк бор машина миниб борди. Унинг ҳикояси эса қуйидагича:

Бугун одатдагидан эртароқ уйғондим. Роса хурсандлигимдан яхши ухлолмадим ҳам. Бугун биринчи марта ишга машинанинг орқа ўриндиғида бормайман. Руль чамбараги менинг ихтиёримда бўлади. Ҳануз Мадинада машина миниб юришимга ишонолмаяпман.

Саудия Арабистонида ниҳоят аёлларнинг машина минишига қўйилган тақиқ олиб ташланди. Кеча йўлларни эгаллай бошлаган шодон аёлларнинг ижтимоий тармоққа қўйган видео ва фотосуратларини ярим тунга қадар томоша қилиб чиқдим.

Биринчи кун мактабдаги таътил вақтига тўғри келгани учун йўллар тирбанд эмас. Илк бор улов бошқарувини қўлига олмоқчи бўлганлар учун яхши имконият. Дадам ёнимда, ҳайдовчиликнинг баъзи сирларини ўргатиб, мени руҳан қўллаб-қувватлаб бормоқда. Шундай қилиб, ишга отландим.

Йўлда полициянинг ёнгинасидан ўтаман, лекин бу сафар ‘мени тўхтатишмасмикан,’ деган қўрқув йўқ менда. Ҳайдовчилик гувоҳномам бор, машина минишга қонунан ҳуқуқлиман. Кетатуриб, йўлдан қаҳва олиш учун тўхтайман. Бариста қиз умрида хизмат қилган илк аёл ҳайдовчи бўлдим шекилли ўзиям.

Баҳрайнда дояликка ўқиётган пайтларим машина ҳайдардим. Гувоҳномамни 2005 йили олганман. Яна менда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам бор. Дубай, Португалия ва АҚШ каби давлатларга дам олишга борганимда машина миниб турардим.

Баҳрайнда олган гувоҳномамни Саудияникига алмаштириш силлиққина кечди. Аммо ҳайдовчилик маҳоратлари синови учун ёзилиш осон бўлмади. Талаб шу даражада кўплигидан синов учун ўринлар июль ойига қадар банд қилиб бўлинган эди. Бахтимизга синглим иккаламиз икки ҳафта олдин рўйхатдан ўтишга муваффақ бўлдик ва мен илк ҳайдашдаёқ синовдан ўтдим.

Отам ва акам синглим иккаламизни руҳлантириб туришди. Шу тариқа тақиқ бекор қилинишига қадар машина рульига ўтириш учун тайёр бўлиб турдик.

Доя бўлиб ишлайман, доялик бўйича илмий ишимни Буюк Британияда ёқлаганман. Европа ва бошқа ривожланган давлатларда доялар машина минишни билиши зарур. Баъзида тез ёрдам машинасини кутолмасдан кўзи ёраётган аёлни доянинг ўзи касалхонага олиб боришига тўғри келади. Дунёнинг кўп давлатларида ишга жойлашаётган доялардан ҳайдовчилик гувоҳномаси сўралади.

Яқин келажакда Саудияда уйда туғруқни амалга оширишга рухсат берилишидан умид қилган ҳолда шуни айтишим мумкинки, машина ҳайдаш оналарнинг фарзандини доя ёрдамида ўз уйида дунёга келтиришига имкон яратади. Бундан ташқари аёл шифокорлар тунлари қийналиб такси тўхтатиш ўрнига беморларни касалхонага ўзлари бемалол олиб бора оладилар.

Мен ҳозир Мадинанинг шарқий қисмида жойлашган касалхона – ишхонамга яқинлашяпман, асосий дарвозадан аста ичкарига кираман. Ҳеч ким менга ёмон ёки ҳайратда қотган кўз билан қараётгани йўқ. Гўё узоқ вақтдан бери машина минаётгандек ҳис қиламан ўзимни.

Машинада ичкарига яна озгина кирсам бўлади, аммо биринчи кундан ошиб кетмасин, деган хаёлда моторни ўчираман. Бугун тарихий кун ва ушбу кун Саудия Арабистонида аёллар учун яна кўплаб тарихий лаҳзалар келишидан ваъда қилаётгандек.

Лулваҳ Шалҳуб Жиддадаги мустақил журналист

Манба: bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

​​”отамдан қолган далалар” нега кўрсатилмайди?

Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" асари асосида суратга олинган фильмни эслайсизми? Шу фильмни охирги марта қачон кўрдингиз? Шу фильмни илк марта қўйилганида йиғлаб ...

Топталаётган ҳақиқат қачон тикланади?

Зафар Хандамов Биз янги даврда, XXI асрнинг 18-йилида яшаяпмиз. СССР таркибидан чиққанимизга, Мустақил бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт ўтди. Сиёсатчилар, иқтисодчилар ва ...

Қирғизистондаги тӯртта пансионат ӯзбекистонга қайтарилади

Жӯқӯрғу Кенгешнинг Иқтисодий ва фискал сиёсат бӯйича қӯмитаси бугун Иссиқкӯл соҳилида жойлашган тӯртта пансионатни Ӯзбекистонга қайтариш бӯйича битимни тасдиқлади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400