Карманалик қассоблар эшак ва ўлган мол гўштини сотган вақтда қўлга олинди

Мазкур ҳолат Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 июль куни аниқланган, деб “NAVOIY-24” номли телеграм каналида хабар берилди. 

Яъни, 1972 йилда Кармана туманда туғилган, мазкур туманнинг Али Қушчи кўчасида яшовчи Б.У. исмли шахс ва унинг 1996 йилда туғилган ўғли Б.Ф. исмли фуқаро, “Тошкент” кўчасида яшовчи А.Б.лар жиноий тил бириктириб, истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини Навоий шаҳар “Тинлик” қўрғонда жойлашган “Навоий Агро Мят” хусусий корхонаси биноси ёнидаФ.Т. исмли бошқа бир шахсга 1 миллион 239 минг сўмга сотган вақтда қўлга олинган.

Улардан жами 1 тонна 727 килограмм маҳсулот олиб қўйилган. Бундан ташқари, Б.М. Навоий вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази билан ўзаро тил бириктириб, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, истеъмолчиларнинг  ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган жами 892 килограмм ҳайвон гўшти маҳсулоларини истеъмолга яроқлигиги ҳақида расмий ҳужжат ҳисобланган ҳужжат бериш эвазига Ф.Т.дан  1 миллион сўм олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2019 йилда энг кўп олтинни ўзбекистон сотди

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон жаҳонда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Бу ҳақда World Gold Council (Олтин бўйича жаҳон кенгаши) ҳисоботида маълум қилинди, деб  ...

“лукойл” ўзбекистонга қўшимча 3 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

Россиянинг “Лукойл” ширкати Ўзбекистонга яна 3 миллиард доллар миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ширкат президенти Вагит Алекперовга маълум қилди. ...

Марғилонлик тадбиркорни ўз ишчиси пичоқлаб ўлдирди

15.10.2019 йил соат 10-00ларда Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар марказида жойлашган «Ойгул» савдо мажмуасида фуқаро С.Т. (1999 й.т. ишчи) таниши Х.М. (1995 й.т., тадбиркор) ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400