Каттақўрғонда гумондор аёллар доимий тарзда ечинтириб келинган

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалган Каттақўрғон шаҳрида бир аёлнинг таҳқирланиши билан боғлиқ видеодаги «салбий ҳолатлар» ўз ходими томонидан содир этилганини тан олиш баробарида иккинчи аёлнинг таҳқирланишини яширмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев фикр юритган.

Хўш, бу аёл ким? Нега у ҳеч қаерда тилга олинмаяпти? Нима сабабдан бир вақтнинг ўзида бўлган иккинчи ҳолат юзасидан ИИВ ҳам, прокуратура ҳам ҳеч қандай муносабат билдирмаяпти? Нега ҳамма жабрланувчи аёл ҳақида гапириб, аслида ушбу қабиҳликка йўл қўйиб берган Каттақўрғон шаҳар ИИБ ва унинг мутасадди раҳбарлари ҳақида фикр юритмаяпти?

«Дарё» мухбири олиб борган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг 25 май куни Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси биносида Ф.Ш. исм-шарифли аёл (айтишларича, у ўша куни маст ҳолда бўлган) можаро кўтариб, бино ойналарини синдирган. Н.Т. билан бўлган воқеа куни у ҳам Каттақўрғон шаҳар ИИБ бўлимига олиб келинган ва таҳқирланган. ИИБ ходимлари Ф.Ш.ни ўша куни нафақат таҳқирлаган, балки урган ҳам.

Кўз олдида ўзига ўхшаган ожиза аёлни таҳқирланиши, калтакланишини кўрган Н.Т. қўрққанидан ҳам ихтиёрий равишда ечинишга мажбур бўлган. Яна бир ҳолат шуки, Каттақўрғон шаҳрида аёл киши билан боғлиқ жиноятларда Н.Т. каби муқаддам судланган аёллар доимий тарзда чақирилган ва улар ҳар сафар келганида кийимлари ечинтирилган. Муқаддам, икки бор жиноий жавобгарликка тортилган Н.Т. ИИБ ходимларининг бу ишлари одатий эканлиги, қаршилик кўрсатиш бефойдалигини билиб, Санъат Умаровнинг буйруқларини индамай бажарган.

Кишини ёқа ушлашга мажбур қиладиган жиҳати шундаки, ўша куннинг ўзида Н.Т. бир эмас, балки бир неча бор ечинтирилган. Санъат Умаровнинг аёл кишини ечинтириб, уни таҳқирлаганига аввалига ҳеч ким ишонмаган. Шундан сўнг собиқ ИИБ ходими сўзини исботлаш мақсадида ушбу ҳолатни такрорлаб, видеога олган.

Негадир ушбу воқеадан сўнг ҳамма фақат ечинган аёл ҳақида сўз юритиб, ушбу нохуш ҳолатга сабабчи бўлган ички ишлар ходимлари ҳақида лом-лим демаяпти. Прокуратура ҳам Санъат Умаровга нисбатан чора кўриш билан чекланмоқда, холос. Аслида эса ушбу ҳолат Каттақўрғон шаҳар ИИБ биринчи ўринбосарининг шундоққина хонаси олдида содир бўлган ва бевосита унинг ўзи ҳам томошабин сифатида воқеани кузатган. Бутун бошли бўлимда ялaнғоч бўлиб юрган аёлга ИИБнинг бирор ходими эътибор қаратмаган.

Қайд этиш жоизки, милиция ходими томонидан таҳқирланган аёл видеоси «Озодлик» радиосига етиб боришига Санъат Умаровнинг жазмани эмас, балки рафиқаси сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, ушбу видеодан хабардор бўлган собиқ ИИБ ходимининг жазмани унинг рафиқасига қўнғироқ қилиб, ундан рашк қилган эри бошқа аёлларни ечинтириб юришини билдирган. Аламзада аёл эса видеони бутун дунёга тарқатиб юборган.

Воқеаларнинг батафсил таҳлили учун ҳозирча сир сақланаётган Ф.Ш. сўроқ қилиниши ва унга нисбатан амалга оширилган зўравонликларга ҳам баҳо берилиши лозим.

Муаллиф: Зариф Султани (Манба: Муаллифинг “Фейсбук” саҳифаси)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сирдарёлик ўлган йигитни милиция ходимлари калтаклаганини яқинлари иддао қилмоқда

Сирдарё вилоят, Боёвут туманининг “Бунёдкор” ҚФЙда яшаган 33 яшар Элмурод Мустафоевнинг яқинлари у милиция ходимлари томонидан аёвсиз калтакланганидан сўнг вафот этганини ...

Ўзбекистонда «йўл солиғи» бекор қилинганми?

2018 йилга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва мажбурий ажратмалар» мавжуд бўлган ва улар Ўзбекистон ...

Марказий банк: валютада берилган кредитлар мижозлар фойдасига қайта кўриб чиқилади

МБ тижорат банкларига хорижий валютада кредит олган ҳар бир мижоз билан биргаликда ушбу кредитларни қайтариш имкониятларини ўрганиб чиқишни тавсия қилди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400