Оғриқ қолдирувчи дорилар қандай салбий оқибатларга олиб келиши маълум бўлди

Оғриқ қолдирувчиларнинг кенг қўлланилиши юрак етишмовчилиги туфайли шифохонага тушувчи беморлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда. Гап яллиғланишга қарши нестероид дори воситалари ҳақида бормоқда. Миландаги Бикокка университети олимларининг шунга доир илмий изланишлари Medicalxpress нашрида чоп этилди.

Тадқиқот давомида олимлар Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда яшовчи, оғриқ қолдирувчи дори воситаларини қабул қилувчи 10 миллион беморнинг маълумотини таҳлил қилиб чиқишди. Тадқиқотчилар бунда 92 мингдан ортиқ шифохонага тушиш ҳолатларини аниқлашди, ҳар бир беморнинг қайси дорини қандай дозада қабул қилганлигини ҳам ўрганиб чиқишди.

Тадқиқот натижаларига кўра, диклофенак, ибупрофен, индометацин, кеторолак, напроксен, нимесулид, пироксикам каби дори воситалари, шунингдек Сох 2 ингибаторлари – эторикоксиб ва рофекоксиб – катта дозаларда юрак етишмовчилиги хавфини икки баробар ошириши маълум бўлди.

Бу натижалар кузатув тадқиқотидан олинган бўлса-да, экспертлар оғриқ қолдирувчи дори воситаларини эҳтиёткорлик билан қабул қилишни тавсия қилишмоқда.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда стадион ўрнида 5 юлдузли меҳмонхона қурилади

Самарқандда 2019—2021 йилларда қуриладиган меҳмонхоналарнинг манзилли рўйхати шакллантирилди. Бу ҳақда вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Фарҳод Мажидовга ...

Твда танқид қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари лавҳа муаллифларини судга бермоқчи

"Ўзбекистон 24" каналида эфирга узатилган кўрсатувда танқид қилинган Тошкент шаҳридаги 110-мактабнинг директори юз берган ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлигига шикоят ...

Самарқандда қиз чақалоқ туғган аёлнинг фарзанди ўлганидан сўнг ўғил болага айланди

  Жорий йилнинг май ойида Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғуриқ мажмуасида антиқа ҳолат қайд этилган. 23 май куни туғуриққа келган 1993 йилда туғилган Гўзал Ҳакимова ...