Россия — жаҳон иқтисодиёти рейтингида 11-ўринда

Россия 2017 йил якунларига кўра ялпи ички маҳсулот бўйича жаҳон иқтисодиёти рейтингида 11-ўринни банд этди. Бу ҳақда Жаҳон банки маълумотларига таяниб «Aif.ru» хабар бермоқда.

Ўтган йили доллар курси бўйича Россияда ялпи ички маҳсулот 1,58 триллионга етди.

Рўйхатнинг энг юқори поғонасини АҚШ банд этган: 19,4 триллион доллар. Илк ўнталикда Хитой, Ҳиндистон ва Бразилия етакчилик қилаяпти.

Аввалроқ «Bank of America Merrill Lynch» рейтинги бўйича Россия жаҳоннинг энг йирик ривожланаётган бозорлари орасида биринчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бугунги кунда Россияда инфляция даражаси паст, шу билан бирга, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати ҳам юқори эмас.

Жорий ой бошида Владимир Путин 2018 йилнинг илк беш ойи натижаларига кўра Россияда макроиқтисодиёт барқарор эканини таъкидлаган эди. Шу даврда ЯИМнинг ўсиши 3,2 фоизни ташкил қилган.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон парламенти депутати экс-президент атамбаевни назорат қилишни кучайтиришни таклиф қилди

Жўғўрқу Кенешнинг 20-мартдаги ялпи мажлисида парламентдаги  «Ўнугуу-Прогресс» фракциясининг лидери Бақит Тўрўбаев Миллий хавсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) билан Ички ишлар ...

Энг ёш вазир ўринбосари халқ таълими вазирлигидан кетди

Халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“  маълум қилди. Маълумотларга кўра, Алишер ...