Интернетда танқид қилинган имом ишдан олингани тўғрисида маҳаллий нашр хабар қилди

20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкент шаҳрида жойлашган “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилди.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uz сайтининг ёзишича, унинг ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом хатиби Абдукаримов Хусниддин Тожиддинович “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби лавозимига тайинланган.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг нима сабабдан лавозимидан озод этилганига аниқлик киритилмаган. Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг расмий сайтида унинг ишдан олинганига оид хабар йўқ. Сайт қидирув хизмати “Одилхон қори Юнусхон ўғли” деган сўровга унинг “Гўзал хулқимиз билан ибрат бўлайлик”, деган мавзудаги маъвизасининг видеоёзувини чиқариб бермоқда.

Куни кеча баъзи Интернет нашрлар Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “номуносиб хулқи” ҳақида мақола ёритган эди.

kun.uzга кўра, Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз фаолиятини 1998 – 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом – хатиб вазифасидан бошлаган. 1999 – 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган. 2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом – хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом – хатиби бўлиб ишлаб келаётган эди.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр – оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган. Унинг энг машҳур китоблари “Кибрдан сақланайлик”, “Жаннат калити”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” ҳисобланади.

Ҳозирда унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида Muxlis.uz сайти фаолият юритиб келмоқда.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ёрдам беринг: кўзёшларим шодлик ёки ҳасратга дўниши сизнинг ихтиёрингизда.

Ассалому алайкум, мени танийсиз. Қанчалик танийсиз? Асосан, ижодкор деб, тўғрими? Қаерлик эканим, қаерда яшашим, қаерда ишлашим ва шу кабилар. Борингки, дардмандлигимни ҳам ...

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. бу хорижлик сайёҳлар кўз ўнгида юз берди

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. Бозор маъмурияти ходимларининг билдиришича, ушбу ҳолат сотувчиларнинг маҳсулотларни ўзига белгиланган савдо ...

Гонконг полицияси намойишчиларни тарқатиш учун илк марта ўқотар қуроллардан фойдаланди

Гонконгда ўтган навбатдаги норозилик акциясида полиция намойишчиларни тарқатиш учун биринчи марта ўқотар қуроллардан фойдаланди, деб «Коммерсантъ» хабарига асосланиб “Дарё” ...