Актриса Фарангиз Режаметова ЙТҲ оқибатида вафот этди

Актриса Фарангиз Режаметова ЙТҲ оқибатида вафот этди

Зулфиқор Мусоқовнинг “Ойижон” фильмидаги бош рол ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда журналист Шоҳира Ҳамро Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

“Ўлим ёш танламас экан. Фожеа қачон, қай маҳал бошингга кулфат ёғдиришини билмас экансан. Бугун кутилмаган авто фалокат ҳаммамиз таниган, “Ойижон” фильмидаги ролидан кейин севиб қолган истеъдодли актриса, Фарангиз Режеметова(Жамолхонова)ни орамиздан олиб кетди. Бу кун унинг ҳаётига нуқта қўйилган кун бўлиб қолди.Бу гапларни ёзаяпману… Фарангизнинг болалигидан то шу кунга қадар таниган, билган чоғларим кўз олдимдан ўтаяпти. Биз у билан ўтган ҳафта худди шу куни Самарқандда, “Саховат-шоу” кўрсатувида съёмкада эдик. У билан Фарангиз ҳали жуда кичкиналигида, Миллий театр таркибида, Москвада ҳам гастролда бўлганмиз. У кичкиналигиданоқ жуда мустақил қизалоқ эди. Кўзларида бир дунё орзу-умидлар бор эди”, деб ёзади журналист.

Шоҳира Ҳамронинг маълум қилишича, Фарангиз Режаметова 21 июль куни  сўнгги йўлга кузатилади.

Манба: sputniknews-uz.com 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Миб ва бошқа «орган»ларга тушаётган тўловларнинг катта қисми давлат бюджетига тушмаслиги тўғрими?

Ўзбекистон республикаси Бюджет кодексининг 50-моддасига асосан давлат бюджети даромадларининг асосий қисми солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар орқали шаклланиши қатъий ...

Эрика марат: қирғизистондаги сайлов тақдирини маъмурий ресурс ҳал қилди

Президент сайловининг натижаси ҳақида Вашингтондаги миллий мудофаа университетининг профессори Эрика Марат "Озодлик"нинг қирғиз хизмати билан суҳбатлашди. (more…)

 боёвут туманидаги боғчада 25 киши заҳарланди

18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамширасида заҳарланиш ...