Ўзбекистон, абитуриент 2018: Ректорлар ваколатига кирмайдиган иш бўйича ваъда берди

Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари ректорлари бу йилги қабул жараёнларининг адолатли ўтишига ваъда берди. Бироқ кейинчалик ректорларнинг бу йил қабул жараёнларида умуман иштирок этмаслиги маълум бўлди.

Ўзбекистондаги олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қилган мурожаати вазирлик веб сайтида чоп қилинди.

Унда ректорлар бу йилги қабул жараёнларини адолатли ўтказишга ваъда берган.

“Биз – кўп сонли ректорлар бу йилги қабул жараёнларини шаффоф, адолатли ва ҳалол ўтказишга ваъда берамиз”, дейилган мурожаатда.

Ушбу жумлалар Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш шу вақтгача адолатсиз бўлганлигини бевосита ректорлар томонидан тан олинишни англатиши мумкин.

Бироқ Олий ва ўрта махсус таълим вазири ректорларнинг ваъдасини аҳамиятсизга чиқарди.

Вазир Иномжон Мажидов 21 июлб куни Халқаро пресс клубда таъкидлашича, бу йилги тест синовлари олий таълим муассасасидан ташқарида маъмурият ҳамда педагогларнинг иштирокисиз амалга оширилади.

«Бу йилги тест синовлари олий таълим муассасасидан олиб чиқиб кетилди. Тест синовлари олий таълим муассасаси ичида бўлмайди. Олий таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглар жамоаси тест синовларида иштирок этмайди. Катта павильонларда, катта ёпиқ майдонларда тест олиш шароитлари яратилган», деган вазир.

Бу йил Ўзбекистонда 675 минг абитуриент олийгоҳларга кириш учун ҳужжат топширган. Бу ўтган йилгидан 54 минг кам деганидир. Шунча абитуриентдан тахминан 56 мингги талаба бўлиши мумкин.

Ўзбекистондаги армияга бориб келганлар, ҳарбийларнинг фарзандлари, Зулфия мукофоти совриндорлари, фан олимпиадаси ғолиблари ва бошқа имтиёзлар билим олишни истовчи бошқа ёшларга нисбатан адолатсизлик сифатида кўрилади.

Мутахассислар Ўзбекистонда олийгоҳлар ўқиш истагида бўлган ёшларни қамраб ололмаслигини айтишади. Натижада ўқишга киролмаган кўплаб ёшлар пул топиш мақсадида Россияга кетади.

Ёшларнинг олийгоҳлар кириши бўйича Ўзбекистон қўшнилари билан солиштирганда энг паст кўрсатгичда.

Ўзбекистонга ўқиш ёшидаги ёшларнинг 9,6 фоизи талаба бўлса, урушлар гирдобида бўлган қўшни Афғонистонда бу кўрсатгич 15 фоизни ташкил қилади. Қозозоғистон ва Россиядаги ёшларнинг 84 ва 69 фоизи олий маълумотли бўлиши мумкин.

Кузатувчилар Ўзбекистон олий таълим кўпчиликни қамраб олиши учун хусусий университетлар очиш кераклигини урғулайди.

Бироқ Ўзбекистон ҳукумати олий таълимдаги монополияга ҳали-бери барҳам берадиган кўринмайди.

Манба: bbc.com 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шифокор меҳнатига муносиб ҳақ тўланяптими?

Бутун дунёда энг улуғ касблардан бири шифокорлик ҳисобланади ва бу касб эгалари ўзларининг жонкуярликлари билан бошқа касб эгаларидан ажралиб туришади. Шифохонага ...

Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни хорижга ишлашга чиқишини чеклаш бўйича мурожаат йўлланди

23−26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар ...

Мексикада автобус жарликда қулаб тушди

Мексикада муҳожирларни олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради, натижада олти муҳожир ҳалок бўлди, 15 нафари жароҳатланди. Мексика матбуотига кўра, автобус Сан-Луис-Потоси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400