Глобал қуллик индексида Ўзбекистон позицияси икки йилда 64 поғонага яхшиланди

Бош қароргоҳи Австралияда жойлашган Walk Free Foundation ташкилотининг 2018 йил учун эълон қилган Глобал қуллик индексида дунёнинг 167 мамлакати орасида Ўзбекистон 69-ўринни эгаллади.

Ҳисоботда таъкидланишча, Ўзбекистонда 160 минг киши замонавий қуллик шароитида яшайди. Мажбурий меҳнат билан шуғулланишга мажбур бўлаётганлар сони ҳар минг кишига 5,18 одам миқдорида тўғри келмоқда.

Янги индексдаги баҳолар Ўзбекистон сўнгги икки йилда ўз рейтингини кескин яхшилаганини кўрсатиб турибди.

Масалан, 2016 йил учун эълон қилинган Глобал қуллик индексида Ўзбекистон 167 давлат орасида бешинчи ўринга қўйилган эди. Ўзбекистоннинг “шармандали бешлик”дан жой олишига пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш сабаб бўлган.

Марказий Осиё минтақаси бўйича рейтингда Туркманистон 17-ўринни, Тожикистон 75-ўринни, Қозоғистон 83-ўринни ва Қирғизистон 85-ўринни эгаллаган.

Индекснинг биринчи поғонасида Шимолий Корея қайд этилди. Бу мамлакатда 2,6 миллион киши мажбурий меҳнат билан машғул.

Эритрея, Бурунди, Марказий Африка Республикаси, Афғонистон, Мавритания, Шимолий Судан, Покистон, Камбожа ва Эрон ҳам энг ёмон ўнликка кирган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдимухтор  эргашев молия вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. ...

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархлари 1 мартдан қимматлашади

Коммунал хизматлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги муносабати билан 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархлари оширилади. Бу ҳақда ...

Туркманистонда туркияга учиб кетишга бир неча бор уриниши зое кетганидан сўнг эркак ўзини осди

Ашхободдаги аэропортда халқаро рейсга уч марта қўйилмаган дашўғузлик эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “ Озодлик”нинг Дашўғуздаги мухбири хабар берди. (more…)