Ўзбекистон ер ости бойликлари $5,7 триллионга баҳоланган

Ўзбекистондаги ер ости фойдали қазилмаларининг нархи $5,7 триллионни ташкил этади. Бу ҳақда республика Давлат геология қўмитаси раиси Аъзам Қодирхўжаев шундай деган , деб хабар беради Podrobno.uz.

Разведка қилинган захираларнинг нархи бир триллионга баҳоланган. Раҳбарнинг сўзларига кўра, бироқ мамлакатнинг катта ҳудуди ўрганилмаган, шу боис бундай ерларда кўплаб фойдали қазилмаларнинг топилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

«Фойдали қазилма бойликлари, жумладан, олтин, уран, мис, калий тузи, фосфорит ва каолин бўйича Ўзбекистон жаҳоннинг ўнта етакчи мамлакатларининг бири ҳисобланади. Табиийки, ер ости бойликларини қазийдиган корхоналарга лицензиялар бериш ҳам ортиб бормоқда. Бундай корхоналар Ўзбекистон ишлаб чиқариш саноатига ўзларининг каттта ҳиссаларини қўшмоқдалар. Кейинги йилларда республика Давлат геология қўмитаси томонидан 1200 дан ортиқ шундай лицензиялар берилди», – дейди раҳбар.

Кейинги пайтларда Туркия, Россия ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда қазилма бойликларини разведка қилиш лойиҳалари тасдиқланди. Улар, жумладан, Навоий вилоятида олтин, мис, ноёб металларини қидириш ишлари билан шуғулланадилар. Шунингдек, корейс инвесторлари билан олтин ва вольфрам конларини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон олтин ва уран моддасини қазиб чиқариш бўйича дунёнинг энг йирик ўнта мамлакатлари қаторидан ўрин эгаллаган. 2010 йиллар маълумотига кўра, аниқланган олтин захиралари 2,5 минг тоннани ташкил этади. Республикада 1,1 триллион кубометр табиий газ, 1,9 миллард тонна кўмир борлиги аниқланган. 2020 йилга бориб Ўзбекистон кўмир қазиб чиқариш бўйича етакчи мамлакатлари қаторидан ўрин олишни режалаштирган.

Ўзбекистоннинг Олмалиқ мис ишлаб чиқариш заводи Марказий Осиёдаги энг йирик рангли металлар ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади. Республикада ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90 фоизи, олтиннинг 20 фоизи мана шу корхона зиммасига тўғри келади.

Ўзбекистоннинг 2017 йилги экспорт тузилмасида энергия манбаалари 15 фоизни, қора ва рангли металлар 7 фоизни, кимё маҳсулотлари 6 фоизни эгаллаган. Кейинги йилларда металл ва энергия манбааларини экспорт қилиш ҳажми сезиларли даражада ошган.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўрабек тўраев  давлат солиқ қўмитасининг матбуот котиби бўлди

Давлат Солиқ қўмитаси раҳбариятидаги ўзгаришлар ортидан Матбуот котиби ҳам ўзгарди. Бу соҳада олдин фаолият олиб борган Тўрабек Тўраев дастлаб "Ёшлар" телеканали муҳаррири, ...

Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқланади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400