Москва вилоятида беш ёшли тожик қизи ўлимидан сўнг полиция раҳбарияти ишдан бўшатилди

Серпуховода хизмат текширувидан сўнг тўрт нафар полиция ходими ишдан бўшатилди, улар маҳаллий аҳоли томонидан болалар майдончасида шубҳали эркак борлиги тўғрисидаги хабарни эътиборсиз қолдиришган, дея хабар берди ИИВнинг Москва вилояти бўйича Бош бошқармаси.

Хизмат текшируви натижасида жамоат тартибини сақлаш бўлими бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, участка нозири ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди.

22 июль куни тожик қизи Хувайдо Тиллозода ўзи истиқомат қиладиган Серпуховодаги уйнинг ҳовлисидан ўғирлаб кетилди. Эртаси куни ўлдирилган қизнинг жасади солинган спорт сумкаси темир йўл станцияси яқинидан топилди.

Суд-тиббиёт экспертизасининг маълум қилишича, Хувайдо зўрланган, сўнг пичоқланиб ўлдирилган. Кўп ўтмай жиноятни содир этганликда гумон қилинган шахс ушланди – у Серпуховода яшовчи маҳаллий аҳоли вакили бўлиб чиқди.

Терговда маълум бўлишича, 2017 йилда маҳаллий аҳоли вакили бўлган аёл мурожаат қилиб, бир эркак қизига нисбатан «қонунга зид ҳатти ҳаракат қилгани» борасида ариза берган. Ўша эркак Хувайдонинг қотили экани айтилмоқда. Участка нозири текшириб кўриши керак эди, аммо ТҚ версиясига кўра, статистика кўрсаткичини бузишни истамай жиноий иш очишдан воз кечган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди ўзбекистонда ҳайвонларга озор бергани учун жавобгарлик қатъий бўлиши кутилмоқда

Фуқаро Алан Пономарёвнинг петиция мурожаати «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан ортиқ овоз тўплаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига юборилганди., деб ёзади “Кун.уз”. ...

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи зўрланди

Петербургда ўзбекистонлик аёл ва унинг вояга етмаган қизи иштирокида даҳшатли воқеа юз берди. Бу ҳақда Россия матбуотига таяниб “Кун.уз” ёзмоқда. 18 май куни Ўзбекистоннинг ...

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши ...