Малавида Би-би-сининг суратга олиш гуруҳига ҳужум уюштирилди

Би-би-си телерадиокорпорацияси Малавида маҳаллий аҳоли уларнинг суратга олиш гуруҳига ҳужум қилганлигини маълум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Телеканалнинг маълум қилишича, журналистлар Малавининг шимолий қисмига болаларни ўлдириб кетиш ҳолатини ўрганиш учун борган. Маҳаллий аҳоли журналистларни турли маросимлар учун болаларни ўлдирадиган қотиллар деб ўйлаган.

Би-би-си суратга олиш гуруҳи таркибида маҳаллий журналист Генри Манго, продюсер Дариус Базарган ва малавилик журналист Анас Аремейо Анаслар бўлган. Улар тахмин қилинган қотиллардан бирини аниқлашга муваффақ бўлишган. Анис ўзини аслзода бойлардан бири деб таништириб, бойлик келтириш учун инсон танаси аъзоларидан ясаладиган тумор буюртма қилган.

Суратга олиш гуруҳи “афсунгар”лардан бири билан учрашиб, буюртма нархини келишаётган вақтда уларга маҳаллий аҳоли ҳужум қилиб, тошбўрон қилган. Ҳаттоки уларга пичоқ ўқталишган. Воқеа жойига етиб келган маҳаллий полициячилар журналистларни ҳужумдан қутқариб қолган.

Манба:Даракчи

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рус аскарлари шифокорлар ва беморларни гаровга олгани айтилмоқда

“Россия қўшинлари Мариупол ҳудудий шифохонасининг тиббиёт ходимлари ва беморларини гаровга олди”, — деди Донецк вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Павел Кириленко. Мариупол ...

Хоразмда номаълум йиртқич бир ҳафтада 20 та қўйни бўғизлади

Ўтган ҳафтада Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғидаги «Уста-Ҳунарманд» маҳалласида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмата қўйни ўлдирган, деб ёзмоқда«Дарё.уз». Фото: ...

Энг қиммати ақшда. коронавирусдан даволаниш қанчага тушади?

Бутун дунё буйлаб коронавирус юқтирганлар сони 1,9 миллионга яқинлашди. Дунё мамлакатлари вирусга қарши кураш учун жуда катта пуллар сарфламоқда, аммо ҳамма ерда ҳам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400