Ўзбекистон телефон абонентларининг рақамлари 9 рақамли тизимга ўтишади

Фото:saxion.nl

Жорий йилнинг 10 сентябрдан 30 сентябргача Тошкент шаҳар телефон тармоғида  9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилди.

 

Бугунги кунда мавжуд телефон рақамини теришдан олдин «71» кодини териш керак.

Мисол:

  • Эски рақам – 278хххх. Янги рақам – 71 278хххх

10—11 сентябрь кунлари «Бузтон», «Эаст телеком», «Саткор телеком», «Шарқ телеком» операторлар тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Телефон рақамини теришдан олдин «78» кодини териш керак.

Мисол:

  • Эски рақам «Бузтон» 120хххх, янги рақам — 78 120хххх.

Шу муддатда мобил операторлар тармоғида ҳам 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Мобил телефон рақамини теришдан олдин уяли компаниянинг кодини териш керак.

Мисол:

  • Beeline – Эски рақам 956хххх – янги рақам 90 956хххх;
  • UMS – Эски рақам 426хххх – янги рақам 97 426хххх;
  • Perfectum – Эски рақам 115хххх – янги рақам 98 115хххх;
  • Uzmobile – Эски рақам 899хххх – янги рақам 99 899хххх;
  • Ucell – Эски рақам 381хххх – янги рақам 93 381хххх.

Манба:Uztelecom

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...

Икки ойна– икки муаммо

Ёхуд, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясида мижозларга нега эътиборсиз? Миллий авиакомпаниямизда  сўнгги пайтларда бўлаётган ўзгаришлар кишини қувонтиради. ...

«ҳожатхона инқилоби» амалда ҳам бўлдими? 

Ҳожатхоналар масаласида кўп ва хўб ёзилди. 2018 йил бошида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистонда мамлакатимиз фуқаролари ва хорижий меҳмонлар ...