М. Шакур: Балогардон фақат ўқитувчими? Катталарчи?

М. Шакур: Балогардон фақат ўқитувчими? Катталарчи?

Биринчи қисм. БУЗУҚХОНА

Деновда бир нечта “бузуқхоналар” бор. Улар доим бўлганлиги бир масала, аммо, бу жойлар масъул идораларнинг нақд тумшуғининг тагида фаолият юритгани – бошқа масала… Хуллас, ҳамма билади. Бу ерга ҳатто коллеж ўқувчилари ҳам боришини билишади…

Бир неча кун аввал бу ерга бир нечта коллеж ўқувчилари, ўз одатларига мувофиқ, келишибди. Ўзлари билан бир мактаб ўқувчисини ҳам олиб келишибди. Нима бўлибди-нима қўйибди – бузуқҳонанинг “мудираси” ўша мактаб ўқувчисини пичоқ уриб ўлдирибди…

Иккинчи қисм. БАЛОГАРДОН

Бундай бузуқхоналарнинг “фаолияти” ҳақида ҳамма билади, аммо, бирон корҳол бўлиб қолса – ҳамма оппоқ. Фақат битта айбдор – мактаб! Мактаб директори ва ўша бола ўқиган синф раҳбари ишдан кетади, дейишаяпти одамлар. Савол: нима учун? Жавоб: бошқа каттаконлар, ўша – ҳаммасини билиб турган каттаконлар – айбдор бўлмаслиги учун… Чунки улар каттаконда. Ўқитувчи эса – майда одам. Ҳолбуки бузуқхоналарни йўқотиш кучига ўқитувчи эга эмас, бу кучга каттаконлар эга.

Учинчи қисм. МАЪНАВИЯТ

Маънавият сўзи кўп такрорланаяпти. Аянчли тарафи шуки – бу сўз шунчаки, сўзнинг маъносига етмасдан, қуруқ сўз сифатида айтилаяпти. Улкан маъноли бир сўз маъносига етмасдан такрорланаверса, бироздан сўнг меъдага уради. Бизда ҳам шу – яқин орада бу сўздан кўнглимиз айний бошлайди. Нега? Чунки ўша, ҳозирда бу сўзни кўп айтаётганлардан “маънавият нима ўзи?” – деб сўрангчи…

Маънавият хаёлий-фалсафий-ноаниқ тушунча эмас. Унинг нималигини буюк аждодларимиз яхши билишган ва буни билганлари ўлароқ – шу ила дунёга устоз бўлишган. Биз эса билмай-тушунмай бу сўзни такрорлашда давом этадиган бўлсак, болаларимиз фоҳишахоналарда маънан, гоҳида эса жисман, ҳалок бўлаётганини эшитиб тураверамиз.

Тўртинчи қисм. МУРОЖААТ

Сурхондарё ҳокимига мурожат. Асл айбдорларни жавобгарликка тортинг, ўқитувчини эмас.

Муаллиф: Мухаммад Шакур 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қӯнғиротлар фақат қозоқ халқига  мансубми?

Ҳар бир халқнинг ӯтмишда уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ӯтиб, халқ сифатида шакллангани яхши маълум. Масалан, ҳозирги Америка халқи турли халқларнинг қӯшилишидан қайта ...

Янги алифбода қандай ўзгаришлар бўлиши маълум қилинди

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига бир қатор ўзгаришлар киритилади. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети қошида тузилган Ишчи ...

Фарғонадаги “ифтихор” футбол клуби директори икки ҳимоячининг оёғини синдирди

Ўзбекистон Про Б лигасидаги "Ифтихор" футбол клубининг ижрочи директори Аҳрор Эргашев жамоанинг икки ҳимоячиси - Турсунбой Ҳусанов ва Ҳасан Эргашевнинг оёқларини уриб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400