Эмомали Раҳмон: Тожикистон ҳеч қачон минтақа давлатларига муаммолар туғдирмаган

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 10 январ куни Душанбега ташриф буюриб, Тожикистон Президенти ва Ҳукумат раҳбарлари билан ўтказган учрашуви пайтида Эмомали Раҳмон Тожикистон ҳеч қачон минтақа мамлакатларига муаммолар туғдирмаганлигини очиқ айтди.

Тожикистон Президенти матбуот хизматидан маълум қилишларича, Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўтказган мулоқотда иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш ва чегара масалалари муҳокама қилинган. Мулоқотда Бош вазир Қоҳир Расулзода ҳамда икки давлат Ташқи ишлар вазирлари Сирожиддин Аслов ва Абдулазиз Комилов ҳам иштирок этишган.

Президент Эмомали Раҳмон мулоқот чоғида Ўзбекистон билан муносабатлар Тожикистон учун катта аҳамиятга эга экани ва икки давлат раҳбарлари ушбу муносабатларни юқори даражага кўтаришга ҳаракат қилаётганликларини таъкидлаган.

Тожикистон президенти матбуот котиби Абдуфаттоҳ Шарифзоданинг айтишича, мулоқот чоғида икки давлат орасидаги савдо ва иқтисодий ҳамкорликларни ривожлантириш йўлидаги чекловларни бартараф этиш ва чегара масалалари муҳокима бўлди.

“Учрашувда чегара ва виза масалалари, фуқаролар борди-келдисини соддалаштириш, Хатлон вилоятини Ўзбекистон билан боғлаб турувчи темир йўл тизимини қайта тиклаш, чегара минтақаларини миналардан тозалаш ва чегарадаги мавжуд ўтиш нуқталарини очиш масалалари муҳокама бӯлди”дейди А.Шарифзода.

Учрашувда икки давлат биргаликда замонавий хатарларга қарши курашиши, жумладан, терроризм ваэкстремизмга қарши курашиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Шунингдек, президент Эмомали Раҳмон минтақадаги сув ва энергетика манбаларидан фойдаланишда минтақа мамлакатлари учун ҳеч қачон мушкилликлар яратмаганлигини очиқ ва аниқ айтиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришда қўшнилар манфаатларига зид амалларга йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.

Муаллиф: Соҳиб Назаров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда бекатда ухлаган аёл ўз оиласи бағрига қайтарилди

Зухра Маткулова аниқ яшаш ва машғулот турига эга бўлмаган шахслар учун ташкил этилган реабилитация марказида 3 маротаба бўлганлиги айтилмоқда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ...

Санъат умаров суд қилинмоқда

Бугун, 31 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ...

Ўзбекистон «ўлмас полк»дан воз кечади

Ўзбекистон Россиянинг “Ўлмас полк” акциясидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади «Podrobno.uz». портали. Бу ҳақда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик ...