Кўпни деб…

Купни деб...

 “Анави нарсамни сотиш имкониятини бой бердимда”, деган гапларни кўп марта эшитганмиз.

 Кўпчилик одамлар нархлар роса кўтарилган пайтда харид қилганлар ва харид қилишади. Атрофда ҳамма  нимадир сотиб олаётганлиги учун улар ҳам сотиб олаверадилар. Яна шундайлар ҳам борки, сотадиган  нарсаларини нархлар жуда кўтарилганда ҳам ўжарлик қилиб сотишмайди. Бунақалар ҳам кам эмас.
Бизнесдан кўзланган мақсад олди-сотди жараёни эмас, балки ФОЙДА орттиришдир.
Бу дегани – савдогар одам молларини сотганидан кўра, дўконини сотганда кўпроқ фойда оладиган  бўлса, дарҳол дўконини сотиши керак.
Баъзан одамлар анъанавий фикрлашдан қочиб, ишни бошқалардан фарқли ўлароқ одатдагидан бошқача қилиб амалга оширадиларда, каттагина даромадга эга бўладилар.
Агар инсон минг йил умр кўрганида эди, ҳамма одамлар ёки аксарият одамлар бадавлат бўлиб яшашлари мумкин эди.
Биз бой-бадавлат бўлиш учун ўз тасарруфимизда 20-30 йилгина муҳлатга эгамиз, холос. Моҳият мана шунда. Тез фурсатда бойлик орттириш учун қисқа йўлдан бориш керак. Фойда чиқадиган ҳар бир қулай фурсатни қўлдан бой бермаслик зарур.
Гап шундаки, тез фойда олиш учун туғилган ҳар бир имкониятни қўлдан бой бермаслик керак. Вақт омилини доим эътиборда тутмоқ лозим. Биз кўпинча каттароқ нарсалардан умидвор бўлиб, кичкинасидан ҳам қуруқ қоламиз.
Кейинроқ катта фойда олгандан кўра, озроқ бўлса ҳам ҳозироқ фойда олган маъқул. “Кейинроқ” деган ибора фаолият чегараси қирқ йилдан ошмайдиган ўткинчи ва ожиз жонзот бўлмиш одамга сира тўғри келмайди.

Шунинг учун ҳам ҳозирги кун сизга тайёрлаб турган имкониятларнинг биронтасини ҳам қўлдан чиқарманг. Фойда олишда ҳушёрроқ бўлинг. Сиз эгалик қилаётган бойликка келиб қўшилган янги бир кичкинагина қисм ҳам сизни янада бойроқ қилиши ёдингизда бўлсин. Фойда қилинг

“Бошқарув услуби ва маҳорати” китобидан

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек мигрантларига уй ва микроқарзлар берилади

Президент Фармони билан: - уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ...

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари йил бошидан бери биринчи марта камайди, бундан Марказий банк маълумотлари дарак беряпти, деб ёзади “Кун.уз” сайти. 2019 йил 1 апрель ...

Ақшдаги муҳожирлар йилига қанча пул ишлаб топади?

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси турли давлатлардан келиб Америкада яшаётган муҳожирлар қанча пул ишлаб топиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб «Дарё» нашри «Forum ...