МАЪРИФАТПАРВАР ИСЛОХОТЧИНИНГ ҚУЛАШИ

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган кейинги икки йил ичидаги барча ноқонуний, нолегитим воқеа ва ҳодисалар асосан якка кўринишда содир бўлди. Бу – янги ҳокимият шакллантирилишидаги Сенат раиси ваколатларига тегишли Конституцион талабни бузилиши, Нуруллоҳ Рауфхон акани Туркиядан қайтгандаги қамоққа олиниши, ва шу каби воқелар. Лекин, мана янги ҳокимият шакллангач, биринчи марта, оммавий қамашлар амалга оширилаяпди. Ўзбекисонни турли вилоятларида, барча куч ишлатар тизимлари ҳамкорлигида, жамият учун долзарб мавзуларни кўтариб келган бир қанча блогерлар қамоққа олинмоқда. Бу даҳшатли воқеа!

Агар бу воқеа тарихий мезон билан ўлчанса, янги Президент Шавкат Мирзиёевнинг “маърифатпарвар ислоҳотчи” сифатида қулашини англатади. Чунки, бугун айнан Президент Ўзбекистонни тўла назоратига олган, у ижтимоий тармоқларни ва мустақил ОАВларни кузатади, унинг рухсатисиз бу каби оммавий қамашлар бўлиши мумкин эмас. Демак, Мирзиёев репрессияларга рози бўлди, репрессияларга кўрсатма берди, репрессияларни оқлади ва қабул қилди. Минг, минг афсус.

Бу айнан ва қип-қизи репрессия. Тоталитар давлатларга хос репрессия! Чунки бу блогер болалар Конституцияда кафолатланган сўз эркинлигига ишониб, фаолият кўрсатишди. Улар қонунларга ишониб фаолият кўрсатишди. Лекин, қонунларни кафолатчиси бўлган давлат икки марта жиноятга қўл урди – қонунларни оёқ ости қилди, блогерларга зулм қилди!

Мустақиллик кунини нишолаб туриб, “қайтариб айтаман, у кунлар ҳеч қачон қайтмайди” дея репрессияларни ва диктатурани танқид қилган янги ҳокимият, нутқ бўлаётган маҳални ўзида, ўтган даврдагидан кўра оммавийроқ ва дахшатлироқ жиноятларга қўл урмоқда. Бу нима дейилади?! Ёки, одамлар ахмоқми нима бўлаётганини тушунмайдиган?!

Ўзбекистон миллати сал кам ўттиз йил давомида эркни ва кўнгил ҳотиржамлигини орзу қилиб яшади. Қанча-қанча одамлар шу орзу билан бу дунёдан ўтиб кетди. Қанча қанча одамларни ҳаёти қамоқларда чириб, хазон бўлди. Лекин золимлар ҳам ёш ва навқирон турмади. Улар ҳам қариди, улар ҳам ўтди, ўтиб бормоқда. Наҳотки, ҳамма учун мақбул, ҳамма учун эркин ва ҳузур ҳаловатли давлат қила олмасак? Наҳотки ҳукумдорларни ақлу-идроки фақат куч ишлатиш орқали вазиятни ушлаб туришга етса? Наҳотки шу қадар чекланган бир давлат ва миллат бўлсак?!

Президент Шавкат Мирзиёевни сиёсатчи сифатида қулашини орзу қилган, қилаётган шаҳслар сероб… Ўзбекистонни давлат сифатида қулашини ва олдингидан-да қарам, хору-зор, бе-обрўй давлат бўлишини истаётганлар қанча… Диктатурада ақли қотган одамлар, репрессияларсиз, қонларсиз бошқариш нималигини тасаввур қила олмайдиган раҳбарлар кўплиги маълум.

Лекин, Ўзбекистон миллати ва бутун дунё ўзбеклари ишонган эди, умид қилган эди: янги Президент Шавкат Мирзиёевни иродаси репрессияларни синдиришга, уларни йўқотишга етади! Минг афсуски, бу умидлар шу кунларда синмоқда, қалблардаги ишонч сўнмоқда, орзулар ўлмоқда. Натижа эса ҳамма учун оғир-кулфатли: Президент, миллат ва давлат – ҳаммаси хорлик ва зиддиятлар гирдобига йиқилиш томон кетмоқда.

Муаллиф: Камолиддин Раббимов

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қўшни давлатлардан товар олиб киришни янада чегараламоқчи

Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида қўшни мамлакатлардан товар олиб киришни янада чегаралаш таклиф этилмоқда, - дея Соф.Уз ...

Николаевда рус ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди

29-июнь куни Украина жанубидаги Николаев шаҳрида Россия кучларининг ҳаво ҳужуми оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Шаҳар мэри Александр Сенкевичнинг сўзларига кўра, ...

Мха раҳбари: сайловларга аралашгани учун россия тўла жавобгарликка тортилмади

Қўшма Штатлар Америка сайлов жараёнига аралашгани учун Россия жавоб бериши кераклиги масаласида бирорта ҳам қадам ташламади, дея баёнот берди сешанба куни Миллий Хавфсизлик ...