Россияда доллар курси ошиши бўйича икки йиллик рекорд янгиланди

Москва биржасида 6 сентябрь куни ўтказилган савдоларда евро курси тўрт ойдан буён илк марта 80 рублдан ошди ва 80,1 рублга етди.
Евро сўнгги марта 2018 йил апрелида 80 рублдан ошганди. Бунга қадар бундай кўрсаткич 2016 йил мартда қайд этилган.

Фото: Екатерина Кузьмина / РБК

Савдолар давомида доллар курси ҳам кўтарилди. Москва вақти билан соат 19.00да АҚШ валютасининг қиймати 69,45 рублга етди. Шу тарзда 2016 йил мартидан буён давом этиб келаётган рекорд янгиланди.

Ҳисоб палатасининг раҳбари Алексей Кудриннинг сўзларига кўра, рубль курсининг ўзгарувчанлиги ва бозордаги юқори даражадаги ноаниқлик давом этади.
«Юқори даражадаги ноаниқлик янги санкциялар пакети кутилаётганлиги билан боғлиқ. Иккинчидан, «Скрипаллар иши»даги янги тафсилотларга. Санкцияларнинг иккинчи босқичи оғриқли бўлиши кутилмоқда», - деди Кудрин.

Металлинвестбанкнинг валюта ва пул бозоридаги операциялар бўлими бошлиғи Сергей Романчукнинг фикрича, Скрипалларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ишда янги маълумотлар эълон қилинганидан кейин бозорнинг йирик иштирокчиларидан бири Россия активларидан бутунлай чиқиб кетишга қарор қилган. Бунга сабаб эса, кескин тусдаги санкциялар жорий этилиши эҳтимоли ошиб бормоқда, деб ҳисоблайди у.

Қатор таҳлилчилар Россия валютаси қиймати пасайишда давом этишини тахмин қилмоқда. БКС бош иқтисодчиси Владимир Тихомиров Россияга қарши санкциялар жорий этилиши салбий оқибатларга олиб келган тақдирда доллар курси йил охирига келиб 76 рублга етишини тахмин қилган. Аввалроқ Danske Bank ҳисоботида Россияда доллар қиймати 75 рублга етиши мумкинлиги билдирилганди.

 

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонлик аёл тожикистонда шафқатсиз қотиллик учун 22 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди Ўзбекистон фуқароси Г.А.ни шафқатсиз қотиллик учун 22 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Asia-Plusга асосланиб  Дарё нашри ёзмоқда. ...

Паспорт бериш тизимида муаммолар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонига мувофиқ,  хорижга чиқиш паспортини муомалага тўлиқ киритиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар ...

Тендерда ютишни ваъда қилиб 300 минг долларни олган шаҳс ушланди

2019 йил 20 июнь куни Тошкент шаҳар ИИББга алдов йўли билан катта миқдордаги пулни ўзлаштириш билан боғлиқ ҳужжат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400