Эр ўз рафиқасини ФҲДЁ биноси олдида ўлдирди

Фарғона вилоятининг Данғара туманида қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Фото:prokuratura.uz

Маълум бўлишича, 2018 йил 5 сентябрь куни соат 10:00ларда Фарғона вилояти, Данғара тумани, Доимобод қишлоғида яшовчи И. (1992 йилда туғилган эркак киши) турмуш ўртоғи С. (1993 йилда туғилган аёл киши) билан никоҳ шартномасини бекор қилиш учун туман ФҲДЁ бўлими биносига келиб, ўзаро келишмовчилик натижасида ёнида бўлган пичоқ билан турмуш ўртоғига турли хил тан жароҳатлари етказиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нафс маликалари

Шу йилнинг октябр ойи ўрталарида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида опа-сингил Гулбаҳор Мўминова(1971 йилда туғилган), Дилноза Мўъминова(1982йилда туғилган), Аҳмедова Дилобар ...

Ҳиндистонда келин-куёв чақалоқни тириклайин кўмиб ташлади

Ҳиндистоннинг Шоҳжаҳонпур шаҳрида ота-она ўзининг янги туғилган чақалоғини тириклайин кўмиб ташлади деб, Daily Mail нашри ёзмоқда. Ҳиндистонлик қоҳинлар “қизингизнинг ичига ...

Илҳом алиев ўзбекистонлик маҳкумни афв этди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 16 март куни бир қатор маҳбусларни афв этиш ҳақидаги фармойишни имзолаган, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали. Фото:regnum.ru Уларнинг ...