Ўзбекистон Украинадан камроқ шакар харид қилди

2018 йил август ойи давомида Украина шакар ишлаб чиқарувчилари 22,4 минг тонна шакарни ташқи бозорга етказиб берди, уларнинг 79 фоизини Ўзбекистон хариди қилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри  Украина шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциациясига асосланиб хабар берди.

Фото:ЎзА

Бу Ўзбекистон август ойида Украинада 17,7 тонна шакар сотиб олганини билдиради. Таққослаш учун, Ўзбекистон июнь ойида 34,5 минг тонна, июль ойида эса 32,7 тонна шакарни Украинадан импорт қилганди.

“Август ойи мобайнида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 22,4 минг тонна шакарни ташқи бозорга экспорт қилди. Август ойида энг кўп харидни Ўзбекистон амалга оширди — 79%. Кейинги ўринларда Озарбойжон (10 фоиз) ва Молдова (6 фоиз) харидорлари қайд қилинди”, – дейилади идора хабарида.

Ассоциациядан қайд этишларича, август – шакарни экспорт қилиш бўйича энг фаол ой эмас, шунинг учун июль ойи билан таққослаганда чет элга жўнатилган юклар миқдори 39 фоизга қисқарди.

 

Бўлишинг: