Олти ойда 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилди.

Россия паспорти.

Россия Ички ишлар вазирлигининг статистика маълумотларига таянган ҳолда тарқатилган хабарларда айтилишича, бугунги кунда миграцион рўйхатга олинган ўзбекистонликлар сони 2 миллион 200 минг нафарни ташкил қилади. Улардан 75 минг нафари Россияда доимий яшаш рухсатномасига эга.

Аввалроқ охирги беш йилда Россия фуқаролигини қабул қилаётган ўзбекистонликлар сони икки баробарга кўпайгани хабар қилинган эди.

Масалан, 2012 йилда 13 минг 400 нафар ўзбекистонлик Россия фуқаролигини қабул қилган бўлса, 2017 йилда уларнинг сони 23 минг 300 кишини ташкил қилган.

Ўзбекистон Россия фуқаролгини қабул қилаётган одамлар сони бўйича 5-ўринни эгалламоқда.

2017 йилда биринчи тўрт ўринни Украина (85,1 минг одам), Қозоғистон (40,7 минг), Тожикистон (29 минг) ва Арманистон (25,1 минг) эгаллаган.

Манба:Озодлик

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонликлар йўлда музлаб қолишига яна бир баҳя қолди

Ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолганлиги сабабли йўлда қолиб кетган. Бу ҳақда “Дарё” нашри «Sputnik»га таяниб ёзмоқда. 54 кишини Туркистон ...

Ўзбекистон банкларида одамлар сумкаларда пул билан навбатда турибди

Ўзбекистондаги банкларда одамлар сумкалар билан навбатда тургани айтилмоқда. Хабарингиз бор кеча, 20 августдан банклар аҳолига доллар сота бошлади. Шундан сўнг бугун ...

Норинда кун давомида 6-7 маротаба электр токи ўчиб қолмоқда

Наманган вилояти Норин тумани Ҳаққулобод шаҳрида 2-3 кундан буён электр токида тинимсиз узилишлар содир бўлаётганлиги аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда. Наманганлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400