Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган гул очилиб чиқди

Ҳиндистонда 12 йилда бир маротаба гуллайдиган ўсимлик гуллади, бу ҳақда ҳинд оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлганидек, 12 йилда бир маротаба гуллайдиган  неелакуринжи – ўсимлиги Жанубий ва Ғарбий Гат тоғ тизмаларида ўсади.

Ушбу гул мавжудлигини олимлар 1838-йили кузатиб маълум қилишган. Ўша даврдан бошлаб неелакуринжи 1838, 1850, 1862, 1874, 1886, 1898, 1910, 1922, 1934, 1946, 1958, 1970, 1982, 1994 , 2006-йиллари гуллаган. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳоли ўзининг ёшини  неелакуринжининг гуллагани билан ҳисоблашади деган сўзлар айтилиб келмоқда.

Неелакуринжи – ўсимлиги сиёҳрангдаги қўнғироқ формасида гуллайди. Гуллаш мавсуми кўпинча куз фаслига тўғри келади. Гуллагандан сўнг ўсимлик уруғларини ерга сочади. Уруғлар қайта келаси йиллари ўсади. Бироқ ўсимлик ўсгани билан, 12 йил ўтгандан кейин гуллайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самандар қўқонов судда айбсиз эканини айтди

“Сиёсий маҳбус” номи билан танилган собиқ халқ депутати Самандар Қўқонов 24 йил умрини қамоқда ўтказган. 1945 йилда Сирдарё вилоятида туғилган С.Қўқонов Ўзбекистон ...

Дунёда 38 миллион киши ўз юртида дарбадар

БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси маълумотига қараганда, дунё бўйича 38 миллион киши турли низолар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши туфайли ўз юртида ...

Коррупцияга қарши кураш!

Яқинда «кун.уз»да бир мақолага кўзим тушганди. Қашқадарёда президентни алдашибди! (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400