Қозоқларчалик бўла олмадик!

Қарши шаҳридаги авто-мактабни С категория ҳайдовчиликка ўқув курсини тамомладим. Ўша ернинг ўзидаги ГАИ дан имтиҳон ўтақолай десам, МУМКИНМАСМИШ. Ҳар ким ўзи доимий яшаётган жойидан имтиҳондан ўтиши керак эмиш. 


Барча ҳужжатларимни олдимда Тошкентдаги ўзим яшаб турган ҳудуддаги ГАИ га бордим. Ҳужжатларимни тақдим қилдим. Қаршидаги Давлат поликлиникасидан (наркология, психдиспансер, флюрография ва ҳаказо) мед кўрикдан ўтиб, бир йил муддатга яроқли ҳисобланган форма 083 медсправкам ЎТМАСМИШ. Ҳар ким ўзи муқим яшаб турган жойидаги тиббиёт муассасасидан кўрикдан ўтиш шарт эмиш. Униси ҳам, буниси ҳам форма 083. Униси ҳам, буниси ҳам давлат поликлиникаси.

Энг қизиғи Қаршидан ўтиб чиққан медкўрикни яна бошқатдан Тошкентда ўтишим керак экан. Яна тўлов қилиб, югур югурларимга 1 ҳафта вақт кетар экан (Албатта энди югурмайман, ман учун югуришади, бир кунда ҳал қилишмаса кейин хафа қилиб қўяман бирортасини)

 

Бу нима? Мамлакат ичидаги давлат муассасаларининг печатли, штампли, қонуний маълумотномалари бир бирига ўтмайдими? Бу қандай мантиқсизлик? Овворагарчилигини айтмайсизми…….

ГАИ бошлиғигача кирдим. «Ока, образец берилган, ўша образецда маълумотнома бўлиши шарт, мана бунақа яшил рангли қоғозда, сизнинг маълумотномангиз Қаршининг ўзига ўтади» деб гапни қисқа қилди.

 

………Чет давлатларини гапирмай қўяқолай, қўшни Қозоғистоннинг ўзида аллақачон ЦОН (Центр обслуживание населения) деган аҳолининг ҳар қандай масалаларига хизмат кўрсатувчи ягона дарча шаҳобчалари мамлакат бўйлаб ишга тушган. Мамлакатнинг қаерида бўлишингиздан қатъий назар ўша ЦОН га борасиз ва ҳар қандай ишингизни битириб кетаверасиз…..

 

Қозоғистондаги яна бир илғорлаб кетган жиҳат, Мисол учун Астанада машина сотиб олдингиз, ўзингиз яшайдиган вилоятга олиб кетишингиз керак. Ўша хизмат кўрсатиш шаҳобчасига борасиз, ўша вилоятингиз номеригача тақиб юборишади!

 

Қозоқларчалик бўла олмадик!

 

СЕҲРЛИ ДИЁР.

Муаллиф:Dilnur Kamilov

Манба.Facebook

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“дилдаги гаплар” туркумига дебоча

“Истибдод деган нусха... ХХ асрнинг қора саҳифаларида даҳшатли хотира бўлиб қолмаган экан...”        МУАЛЛИФ. (more…)

Тарихсиз келажак йўқ

Аслида, нафақат халқлар ва давлатларнинг, балки ҳар бир инсоннинг ўз ўтмиши бор. Бугунги кунга нисбатан бир кун олдинги воқеалар ҳам тарихдир. 1992 йили давлатимиз томонидан ...

Қирғизистон парламенти қирғиз-ўзбек чегараси тўғрисидаги шартномани ратификациялади

ҚР Парламенти уч ўқишда қирғиз-ўзбек давлат чегараси ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. (more…)