Россия аэропортида Ўзбекистондан келтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди

Воронеж вилояти бўйича Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) бошқармаси «Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида чегара ветеринар назоратини амалга ошириш чоғида Ўзбекистондан келтирилган ва ветеринар илова ҳужжати бўлмаган носаноат ишлаб чиқарилган ҳайвон маҳсулотларини ушлаб қолди, деб ёзамоқда «Дарё» нашри.

Фото:vlg-media.ru

Тошкент—Воронеж рейси давлат инспекторлари томонидан текширилиши чоғида Ўзбекистон фуқаролари олиб кириш тақиқланган сут ва гўшт маҳсулотларини ихтиёрий равишда топширди.

Бундай маҳсулотларни яшириб олиб киришга уринган фуқароларга нисбатан эса ҳайвонлар карантини қоидаларини ёки бошқа ветеринар-санитар қоидаларни бузганлик учун баённома тузилди.

Барча маҳсулотлар аэропорт хизмати томонидан ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанд тумани ҳокими шуҳрат жамолов ишдан олинди

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бир қатор объектлар, янги лойиҳалар билан танишган давлат раҳбари куннинг иккинчи ярмида ...

Олмаота вилоятида сув остида қолиш хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилинди

Олмаота вилоятининг Талгар туманидаги Туздибастау қишлоғи сув остида қолиш таҳдиди туфайли 28 февраль куни мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди, дея хабар берди Олмаота ...

Хаосдаги одам

Қишлоқда туғилиб ўсиб, шаҳарда ўқиган, ишлаб қолган одамнинг ўз дарди бор. У барча нарсага ўз кучи билан эришади, ўқишга киради, иш топади, қийналади, тўрвасини судраб, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400