Биз чинакам хақпарвар сиёсий партия тузишимиз керак !!!

Хозирги кунга келиб жамиятда порахўрлик, халқ мулкини талон – тарож қилиш, коррупция, қариндош – уруғчилик, таниш – билиш орқали юқори лавозимларга тайинланиш жамиятда оддий ҳолга айланиб қолди. Айниқса, иқтисодий ислоҳотлар халқ фикри асосида ва ижтимоий сўровномалар асосида тузилмаганлиги, халқчил партиялар, халқчил касаба уюшмаларининг йўқлиги ёки уларга нисбатан сиёсий эркинликлар берилмаганлиги, хукуматга қарши фикрларни ўрганилмаганлиги туфайли ривожланмай қолди. Ривожланмаган иқтисодий ислоҳатлар туфайли мамлакат иқтисодиёти бутунлай ночор аҳволга тушиб қолди. 

Ўзбекистонда 27 йил давомида демократик таъмоилларнинг йўқлиги туфайли сиёсй кураш бутунлай йўқолди. Сайловларда халқ фикрини билдира оладиган партияларнинг йўқлиги туфайли халқни ўйлайдиган халқ вакиллари (депутатлар) бутунлай сайланмади. Халқ вакилларини қўғирчоқ партиялар орқали хукуматни ўзи сайлади. Натижада, Ўзбекистонда сиёсий жихатдан ривожланиш бўлмади. Сиёсий хур фикрлилик йўқлиги туфайли юқоридаги амалдорлар халқ учун эмас, балки бир ховуч кимсалар манфаатлари учун ишладилар. Сиёсий қалоқлик натижасида иқтисодий ривожланиш ислоҳотлари ҳам ривожланмай қолди. Энг ёмони бу ислоҳотлар давлат иқтисодини ривожлантириш ўрнига қисман ривожланган иқтисодни ҳам бутунлай издан чиқазиб ташламоқда.
Биз жамиятда илдиз отиб кетган коррупцияни, халқ – мулкини талон тарож қилишни, иқтисодни ривожланишига қаршилик қилаётган ислоҳотларни йўқотишимиз учун ҳам халқчил партия зарурдир. Ўзбекистонни ривожланиши учун, халқни фаровон яшаши учун, унинг дардини эшитиш учун ҳам мухолифат партия бугунги кунда хаводек зарурдир!

Мамлакат тақдири бир кишига боғлиқ бўлиб қолиши мумкин эмас!. Бир киши бутун давлатда кетаётган муаммоларни ечиш қудратига эга эмас. Бир кишига асосланган тузум тоталитар тузумдир. Чунки, бир кишини алдаш осон лекин халқни алдаб бўлмайди. Халқ дарди билан яшайдиган, халқ манфаатлари учун курашадиган партияни бўлишлигини замонни ўзи талаб қилмоқда.
Ўзбекистондаги ривожланишнинг орқада қолишига мухолифатчи партияларнинг йўқлиги сабабчи бўлмоқда. Агар биз хозирги пайтда халқ манфаати учун ҳукуматга қарши фикр билдира оладиган партияга эга бўлмасак, биз маънавий ва иқтисодий жиҳатдан энг қалоқ мамлакатларга айланиб бораверамиз!!!
Халқ манфаати учун Ўзбекистонда хукуматга қарши фикр билдира оладиган янги партия тузиш керакми?
Сўровномасига ХА деб жавоб беринг !!!

Муаллиф: Husan Atashayhov

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Назарбоев бойлар ва камбағалларнинг ораси  кучли узоқлашиб кетгани сабабини айтди

Астанада бӯлиб ӯтган иқтисодий форумда давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев бойлар ва камбағаллар ӯртасидаги тафовутга барҳам бериш зарурлигини айтди.  Бу ҳақида NUR.KZ мухбири ...

159-модда билан айбланаётганларнинг навбатдаги суди бўлиб ўтди

Суратда Б. Абдуллаев ва Х. Насриддинов 2 апрель 2018 йилда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида конституцион тузумни ағдариш мақсадида фитна уюштиришда, конституцион ...

Энг камбағал президент: у пора олмас, қиммат транспортда юрмас, ойлигини етимхоналарга ўтказарди

1983 йил 4 август куни Африкадаги Юқори Волта давлатида навбатдаги зерикарли воқеа – давлат тўнтариши содир бўлди. Бу сўнгги 17 йилдаги 4-тўнтариш эди. Ҳокимиятни миллий ...