Ўзбекистон аҳолиси доллар курси ўсишини кутмоқда

Марказий банк томонидан сўровда иштирок этганларнинг катта қисми фикрича, Ўзбекистонда декабрь ойининг охирига келиб доллар курси 8289 – 8310 сўмлик кўрсаткичда бўлади. Бу ҳақда Марказий банкнинг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва корхоналарининг инфляцион кутилмалари, 2018 йил III чорак» ҳисоботида айтилади, дея ёзмоқда “Кун.Уз” нашри.

Фото:minfin.com.ua

2018 йил январь – сентябрда ўтказилган сўровда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида жами 750 нафар жисмоний шахс ва 300 та юридик шахс иштирок этди.

Сўров якунлари бўйича «8289-8310 сўм» варианти ҳам жисмоний шахслар, ҳам юридик шахслар томонидан энг кўп танланди. Респондентлар бир оз камроқ даражада «7882 – 7890» вариантини кўрсатишди. Долларнинг курси 7500 сўм атрофида бўлишига ишонаётганлар сони жуда кам.

Қайд этиш керакки, охирги ойлардаги сўмнинг қадрсизлана бошлаши сўровда иштирок этган жисмоний ва юридик шахсларнинг келгусидаги АҚШ долларининг сўмга нисбатан алмашув курси бўйича кутилмаларида ўз аксини топди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда партиялар туссиз, бир-бирига ўхшаш бюрократик идоралар бўлиб қолган

Анча йиллар олдин, бакалаврни битиргандан кейинги илк йилларда бошим айланиб “Миллий тикланиш” партиясига иш қидириб бориб қолгандим. Бир кунлик амалиётдан сўнг мени марказий ...

Ӯзбекистон республикаси президенти шавкат миромонович мирзиёевга мурожаат

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Ҳурматли жаноб Президент! Мен Боҳодир Чориев, Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракатининг асосчиси ва етакчисиман. (more…)

Русийзабон миллатдошларим мени «миллатчи» деб ҳақоратлашларига рози эмасман

Қўйган сарлавҳаси учун (Арипов: «Сделав ставку на английский язык, мы совсем забыли про русский») мен «Репост.уз»ни ёмонлагим йўқ — рус тилида фаолият кўрсатадиган аксарият ...