Ўзбекистонда ҳар учинчи одам тоза ичимлик суви билан таъминланмаган

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги журналистлар билан навбатдаги учрашувда шу ва шунга ўхшаш масала атрофида фикр алмашилди, дея “Халқ сўзи” нашри  ёзмоқда.

Фото:“Халқ сўзи”

Вазирлик маълумотлари кўра, бугун мамлакат аҳолисининг 65,5 фоизи тоза ичимлик суви билан таъминланган холос. 33,5 фоиз аҳолига ҳам ичимлик суви етказиб бериш масаласи ҳал этилиш жараёнида эканлиги маълум қилинди.

Мамлакат ҳудудида давлат томонидан етказиб бериладиган сувнинг минг литри ўртача минг сўм. Шу ярим литр қадоқланган сувнинг нархи билан тенг демакдир.

Ярим литр қадоқланган сув 1000 литр ичимлик сувидан қиммат.

Жорий йилда аҳолига ичимлик суви етказиб бериш билан боғлиқ жараёнларни молиялаштириш учун давлат бюджетидан жами 758,3 млрд сўм маблағ ажратилган. Маблағлар доирасидаги ишлар тўлиқ амалга оширилса, 450 мингдан ортиқ аҳолининг марказлаштирилган ичимлик сув таъминоти яхшиланади.

Жорий йилнинг 9 ойида 492,1 км ичимлик ва оқава сув тармоқлари, 106 та сув олиш қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. 74 та трансформатор, 78 та босимли сув минораси ва 81 та насос ускунаси ўрнатилди.

Нуфузли молия ташкилотлари кўмагида 8 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Айни тизимдаги энг катта муаммолардан бири истеъмол қилинган ичимлик суви учун қарздорлик масаласидир. Айни пайтда аҳолининг умумий қарздорлиги 321 млрдни ташкил этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси россияда ҳаракатланаётдан поезддан сакради

Ўзбекистон фуқароси Россия ҳудудида тушиб қолиш мақсадида ҳаракатланаётган поезддан сакради. Бу ҳақда Оренбург вилояти прокуратурасига таяниб “Спутник” хабар қилди. Қайд ...

Истеъмолчидан қарздор газ идораси истеъмолчига қарз ёзди

Наманган вилояти Нишон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати томонидан Нуристон МФЙ, Кимёгар маҳалласи, Лолазор кўчаси, 2-уйда яшовчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400