Шаҳримизда таниш-билишчилик авж олган

Мен Бобожонова Гулхаё 2012 йилдан буён Фарғона шаҳридаги 18-сонли  Истиқлол МФЙда маслаҳатчи, 2016 йилдан буён раис лавозимида ишлаб келаман.

Гарчи маҳалла раиси бўлиб ишласам-да фарзандларимни ишга жойлаштира олмай анча қийналдим. Иш сўраб турли ташкилотлар раҳбарларга мурожаат қилдим. Уларнинг иш жойларига бориб ялиниб- ёлвориб ёрдам сўрадим. Афсуски, барчаси натижасиз интиҳо топди. 1996 йилда туғилган қизим Одинахон Мўйдинова 28- умумтаълим мактабини аъло баҳоларга тамомлагандан сўнг ФарДУ қошидаги 3-сонли академик лицейга хорижий тиллар йўналиши бўйича ўқишга кириб, мазкур билим даргоҳини аъло баҳоларга тамомлади.

Ўқишни тугатганидан сўнг ФарДУга бир неча йил ўқишга кириш учун ҳаракат қилди, лекин омади келмади. Чунки оилавий шароитим туфайли қўшимча ўқишга бера олмаган эдим. Ўқишга киролмаганидан сўнг ҳудудимиздаги 28- умумтаълим мактаби директори М.Зияевнинг олдига бориб, қизимни қандай ишга бўлса ҳам ишга жойлаштиришга ёрдам сўрадим. У хўп деди, лекин мактабда бўш иш ўринлари бўла туриб турли баҳоналар билан ишга олмади.

Орадан маълум вақт ўтгандан сўнг мактабга келган янги директор  Нигорахон Маматқулова қизимни етакчи қилиб ишга олди. Мактабда қизим ишга келгунга қадар етакчини ўрни умуман сезилмаган экан. У шундай ишладики, бир йилда мактаб директорига раҳматномалар олиб берди. Ўқувчилар ҳаттоки уйимизгача келиб шуғулланадиган бўлди. Ҳар бир шаҳар ва вилоят тадбирларига катта тайёргарлик билан қатнашиб шаҳар Камолотчилари орасида ўз ўрнини топишга улгурди.

Ишлаш давомида “Камолот” жамғармаси тугатилиб ўрнига Ёшлар иттифоқи ташкил топгач, қизимни олий маълумотга эга эмас деб ишдан четлаштиришди. Сабаби бу пайтда мактабга яна ўша эски директор М.Зияев таниш-билишларини ўртага қўйиб директорлик лавозимига қайтиб келган эди. У ҳатто қизимни ишдан бўшатиш бўйича ариза ҳам ёздирмасдан унинг ўрнига танишларидан бирининг фарзандини ишга қабул қилди.

Мен она сифатида бу адолатсизликларга қарши курашиб келяпман. Аммо шаҳримизда адолатни тиклаш аллақачон энг қийин масалага айланган.

Гулҳаё Бобожонова,

“Истиқлол” МФЙ раисаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Львовда уруш пайтида болаларнинг ўлдирилишига қарши акция бўлиб ўтди

Львов шаҳрининг марказида 109 та болалар аравачаси қўйилди. Аравачалар Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг ҳалок бўлган болаларни хотирлаш учун қўйилган. “Урушнинг ...

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ...

Иссиқ-кўлда 6 ёшли қизалоқни қўшниси зўрлаган

Қирғизистоннинг Иссиқ-Кўл вилоятига қарашли Жети-Ўғуз туманида яшовчи 16 ёшдаги йигит 6 ёшли қизалоқни зўрлаган. Бу ҳақда Fakt kg сайти Иссиқ-Кўл вилояти ички ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400