МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон қуролли кучлари Россия ва Украинадан кейинги ўринни эгалламоқда

Ўзбекистон қуролли кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Sputnik”  халқаро таҳлилий порталга асосланиб хабар қилмоқда.

Global Firepower томонидан тузилган рейтингда 136 мамлакат қуролли кучлари иштирок этган. Ушбу мамлакатларнинг қуролли кучлари 50дан ортиқ кўрсатгичларига қараб баҳо берилган. Хусусан, қуруқлик ҳарбий кучлари қуввати, ҳарбий ҳаво кучлари қуввати, денгиз кучлари қуввати ҳарбий техника ва ҳарбий хизматга лаёқатли аҳоли сони, ҳарбий секторнинг молиялаштирилиши, мамлакатда ёнилғи манбаалари борлиги, транспорт инфраструктурасининг ривожланганлиги ва бошқа кўрсатгичлар.

Хабарда айтилишига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон қуролли кучлари ихтиёрида  420та танк, 179 та самолёт, 715 та жанговар машина, 143та ўзи-юрар тўп, 880та тўп ва 109та ёппасига ўт очиш қуроллари мавжуд.

 

МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистон қуролли кучлари Россия ва Украинадан кейин иккинчи ўринни эгалламоқда. Беларус — 41, Қозоғистон – 50, Озарбайжон —53 ўринларни эгаллашган.

Рейтингнинг энг юқори қисмида АҚШ(1), Россия(2), Хитой(3), Ҳиндистон(4), Франция(5), Британия(6), Жанубий Корея(7), Япония(8), Туркия(9), Германия(10) ва бошқа мамлакатлар жойлашган.

Ўзбекистон қруолли кучлари 2018 йилда дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 9 поғона юқорига кўтарилиб, 39 ўринни эгаллади деб хабар қилмоқда халқаро таҳлилий портал.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бишкекда “z” белгисини ёзиб олган автомобиллар жаримага тортилмоқда

Бишкекда машинасига "Z" белгисини қўйган ҳайдовчилар жаримага тортилиб,  белги олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Бишкек милициясининг патрул хизмати матбуот котиби Байгази Айткул ...

Ўзбек қизларига уйланиш жанубий кореяликларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореяда сўнгги ўттиз йил ичида қишлоқ аҳолиси камайиб кетди. Қишлоқ ҳудудларда аҳолини кўпайтириш учун шаҳар ҳокимлиги хориждан келин сотиб олишга ёрдам бермоқчи. Бу ...

Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

​​Президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилишига оид қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни «Халқ сўзи» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400