Тўғри қўйилган мақсад – ярим муваффақиятдир

тадбиркорлар 2Тўғри қўйилган мақсад – ярим муваффақиятдир. Биз ҳаётимизда улкан муваффақиятларга эришишимиз учун ўз олдимизга кўплаб мақсадлар қўйишимиз керак…  Мақсадлар билан яшашимиз лозим. Бир кичикроқ мақсадга эришгандан кейин каттароқ мақсад қўйишимиз ва шу орқали ўзимизни муваффақият сари етаклаб боришимиз даркор. Лекин кўп холларда мақсадлар ён дафтарнинг сахифаларини безаб туради холос ёки бўлмасам хаёлот уммонинг  тубсиз жарига ғарқ бўлади. Мақсадларингиз ҳаёлотга айланиб қолмаслиги, орзулар армонга айланиб қолмаслиги учун ушбу мақолани диққат билан ўқинг…
1954 йилда Питер Друкер мақсад қўйишнинг SMART тизими қоидаларини яратди. Мақсад қўйишнинг бу тизимини қўллаш шунчалик оддий ва самаралики, SMART мақсадлар технологияси кўплаб муваффақиятли инсонларнинг севимли машғулотига айланди. Келинг SMART мақсадлар технологияси билан танишиб чиқамиз. SMART – бу: 
S – specific – аниқ,
M – measurable – ўлчаб бўладиган,
A – achievable – эришиш мумкин бўлган,
R – relevant – мувофиқ, муносиб,
T – timed  –  аниқ бир вақтга бириктирилган.
Демак SMART тизими қоидасига кўра, мақсад – аниқ, ўлчаб бўладиган, эришиш мумкин бўлган, мувофиқ, аниқ бир вақтга бириктирилган бўлиши керак.
Келинг биргаликда ўзимизга SMART мақсад қўямиз. Аниқ мақсад. Сайт яратишни ва у орқали пул ишлашни хохлайман. Ўлчаб бўладиган мақсад. Бу мезон орқали сиз мақсадингизга эришдингизми йўқми текшириб биласиз. Бизнинг SMART мақсадимизнинг ушбу мезони:  битта сайт кунига 5000 фойдаланувчи ташрифи ва ойига бир миллион сўм даромад билан.
Эришиб бўладиган мақсад. Бундай мақсад қўяётган пайт икки нарсага эътибор бериш керак.
1. Сизнинг мақсадингиз қайси сохага тегишли?
2. Имкониятларингизни (билим, тажриба, кўникмаларингизни) тўғри баҳолай билишингиз…
Мен сайт яратиш ва ундан пул ишлаб топиш тўғрисида 10 йилдан буён қизиқаман. Ўйлайманки менда ҳам билим, ҳам тажриба, ҳам керакли кўникмалар мавжуд.
Мувофиқ мақсад: Бу мақсад сизнинг бошқа глобал хаётий мақсадларингизга мувофиқми? Ҳа мувофик.  Бу мақсад глобал мақсадимнинг бир қисми ҳисобланади. Глобал мақсадим тўлиқ интернет маркетинг соҳасида фаолият юритмокчиман. Ҳозирча энг мувофиқ мақсад шу бўлса керак.
Аниқ вақти белгиланган мақсад: Бу мажбурий шартдир. Айтингчи, мен аниқ вақтни белгиламасам мақсадимга эришаманми? Ҳа, эришишим мумкин, балким 187 йилдан кейин. Шунинг учун мақсаднинг аниқ тугал вақтини белгилайман. 1 сентябрь 2014 йилгача ajoyib.uz сайтини кунига 5000 фойдаланувчи ташрифига етказиш ва ойига 1 миллион сўм даромад кўриш. Мақсадга эришиш  учун керакли билим кўникмаларга эгаман. Мақсадга эришиш менга қўшимча даромад манбаини яратиш орқали дунё бўйлаб саёхатга отланишга ёрдам беради.
Менимча жуда Ажойиб мақсад қўйилди! SMART мақсадлар технологияси бўйича фикр ва мулохазаларингизни кутиб қоламан. SMART мақсадларингизни шарҳларда қолдиринг.
АКМАЛ Абдуллаев
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Таниқли брендлар “откат ва доля”ни ўйлаб, ўзбекистонга келишга қўрқаяпти

Ўзбекистон бозорига киришга қизиқаëтган Дания брендлари. Озодлик билан суҳбатда P. Jahn General products ltd ширкати асосчиси Paul Jahn президент Мирзиëвнинг хориж ...

Toyota жаҳон бўйлаб 6,4 миллион автомобилни чақириб олади

    Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси жаҳон бўйлаб 6,39 миллион дона автомобилни савдодан қайтариб олади, дея хабар бермоқда Agence ...

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400