Бахт ва бойликка эришишнинг етти йўли

ОЛТИН ФИКРЛАР

 – Катта харажатлардан қўрқма, кичик дараромаддан қўрқ.

 – Камбағалда жаҳл бўлади, бойда эса ақл.

 “Кўп ухлашни, ётишни, ҳеч нарса қилмасликни қабрга қолдир, у ерда ёта-ёта чарчайсан, ҳаракатингни ҳозир қилиб ол”

МАҚСАДЛАРНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЙЎНАЛИШИ

  БОЙЛИККА ЭРИШИШНИНГ ЕТТИ ЙЎЛИСиз миллионер кишининг нуқтаи назарига қатъий эга бўлмаган кишига миллион доллар беринг-чи, у албатта бу   пулларни йўқотади. Шунингдек, ҳақиқий миллионердан миллионини олиб қўйингчи, у яна тезда ўз ҳолатини тиклаб  олади, йўқолганнинг ўрнини тўлдиради. Хўш, нима учун? Чунки миллионер мақомига етишган киши ўзидаги жараённи қайта-қайта такрорлаш учун билим ва тажрибаларга эга.

Бирор киши миллионер бўлса, бунда энг арзимас нарса унинг нимага эга бўлгани эмас, асосийси у КИМ бўлиб етишганидир!

Сиз энди менинг қуйидаги саволимга чуқур ўйлаб жавоб беринг: истаган нарсага етишиш учун сиз қандай шахс бўлишингиз керак? Келинг, бу тўғрида ҳам ён дафтар ёки кундаликка ёзиб қўяйлик. Сиз қандай билим ва тажрибага эга бўлишингиз лозимлигини ёзинг. Жавобларингиз шахсий ривожингиз учун янги мақсадларни беради.

Шу нарсани ёдда тутингки, ДАРОМАДЛАР ЎЛЧОВИ ШАХСНИНГ РИВОЖИ ДАРАЖАСИДАН КАМДАН-КАМ ҲОЛЛАРДАГИНА ОРТИҚ БЎЛАДИ.

Шунинг учун ҳаммамиз ўзимизни ўзимиз ўрганиш объекти бўлмо-ғимиз керак.

Мен ўз ҳаётимга боқиб, тез-тез сўраб тураман: “Яхши, мана мен истаган нарса, лекин мен шунга етишиш учун шахс бўлишга тайёрманми?” Агар истаганимча шахс бўлишни истасам-у, бироқ дангаса бўлсам, мен ўқиш, ўрганиш ва ўсишга тайёр бўлмасам, мақсадларимдан бирор нарса олишдан умид қилишга ҳаққим бўлмайди. Ёки нотўғрими? Мана энди хулоса қилингда, ЎЗИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРАСИЗМИ ёки ИСТАКЛАРИНГИЗНИМИ, ҳал қилинг!

ТИНГЛАШНИ БИЛИШ

Тинглашни билиш ҳам илм олишнинг муҳим усулларидан биридир. Келинг, мен сизларга қуйидаги ғояни таклиф қилай: ошиғи олчи келаётган кишини танланг ва уни тушликка таклиф қилинг. Яъни, камбағал киши (биз ҳаммамиз кимларгадир нисбатан камбағалмиз) бойни таклиф этяпти. Бу ҳолда нима қилиш керак? Ҳа, фақат уни тинглаш!

Қўрқманг ва синаб кўринг. Майли 50, 60, 100 доллар сарфланг. 9 хил овқат буюринг, газакдан бошланг. Саволлар беринг. Десерт буюринг. Яна саволлар беринг. Тушлик икки соатдан кам бўлмаслигига ҳаракат қилинг. Сиз агар икки соат уни тингласангиз, унинг стратегияси ва принципларини эгаллаб олишингиз ҳамда ҳаётингизни ўзгартиришингиз мумкин.

Афсуски, камбағал киши бойни тушликка таклиф қила олмайди ва шунинг учун ҳам камбағаллигича қолади.

ШАХС ТАРАҚҚИЁТИ МЎOЖИЗАСИ

Даромад одатда шахс равнақи даражасидан катта бўла олмайди. Баъзида тасодифан даромадингиз ўсиб кетиши мумкин. Бу ҳолда сиз буни бошқаришни эплай олмасангиз, тезда одатдаги ҳолатига камайиши турган гап.

Кимдир миллион доллар берса, сиз тезроқ миллионер бўлишни истаб қоласиз. Жуда бой бир одам айтган экан: “Агар сиз дунёдаги барча пулларни жамлаб, барчага тенг тақсимлаб берсангиз, улар тезда қайси чўнтакдан бўлса, яна ўша чўнтакларига қайтиб келади”. Яъни, “Шахсий ривожга боғлиқ бўлмай келган бойликни тутиб қолиш қийиндир”.

* * *

“Қандай қилиб мен ўртача даражада даромадга эга бўлишим мумкин?” деб сўраганларга “Ўртача даражадан юқорироқ шахс бўлишга ҳаракат қилсангиз”, деб жавоб бераман.

Янги бошловчиларга айтадиганим: ўртача даражадан юқорироқ кишиларга хос қўл бериб саломлашиш манерасини ўрганинг!

Шундайлар ҳам борки, ўсишни истайдилар, лекин буни ўрганмайдилар. Бундан фойдаланиш ўрнига эътибор ҳам бермайдилар.

Сиз ростдан ҳам бойлар қаторига киришни истасангиз, ўрта даражадан юқори кишилардек табассум қилишни, ўрта даражадан юқори кишилардек бошқаларга қизиқишни, ўрта даражадан юқори кишилардек ғалаба йўлида иродангизни мустаҳкамлашни ўрганинг. Айнан шулар сизни ўзгартиради.

Ўрта даражадан юқори иш истаб, ўрта даражадан юқори ҳақ олишни хоҳлаб, шу билан бирга шу даражадан юқори шахс бўлишга интилмасликдан ортиқ маънисизлик йўқдир.

Авваллари мен: “Умид қиламанки, ҳолат яхши томонга ўзгаради”, дердим. Агар ҳолат ўзгармаётганини кўрсам, жиддий қийин аҳволда қолардим. Буни кўргач, ўзимни чўкаётган кишидай ҳис қилардим.

ЎЗ-ЎЗИНИ АҚЛИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

Аксарият кишилар учун бу жараён эрта тўхтайди. Яхши ишга эга бўлгандан кейин ақл пешлашнинг кимга ҳам кераги бор? Ўқимишлилик эгри чизиғи одатда 18 ёшгача, бу чизиқ тепага деярли тик кўтарилиб боради. Ҳаёт ва бизнесда ўз ўрнимизни топганимиздан кейин горизонтал – тўғри чизиққа айланади. Яъни, ўсишдан тўхтайди. Бу сиз истаган ўрта даражага етишган бўлсангиз, эҳтимол, етарлидир? Лекин йигирманчи асрнинг охирги ўн йилликларида кишилардан доимий ўсиш ва ҳамиша малакасини ошириб бориш талаб қилинади. Чунки

дунёда технологик жараёнлар тез ривожланмоқда. Ҳеч ким бу шароитда қилаётган иши яна 40 йил ўзгармай қолишига умид қилиши мумкин эмас. Энди ўзгариш, ўсишни истамай, “Бобом шу ерда ишлаган эди, отам шу ерда ишлаган, мен ҳам шу ерда ишлайман”, дейдиган кишилар даври ўтиб бўлган. Ижобий томондан қараганда, ўқимишлилик эгри чизиғининг юқорига ўсишини таъминласангиз, қандай юксакликка эришишингизни кўз олдингизда тасаввур қилиб кўринг!

ИНТИЗОМ САРИ ЕНГИЛ ЙЎЛ

Агар интизомгина шахсий ривожланишингиз йўлида доимий интилишни таъминлар экан, мен сизга интизом калитини бераман. Кичик интизомлаштирувчи имкониятлардан фойдаланишдан бошланг, кейин уларни бирлаштиринг. Аста-секин сиз интизомлаштирувчи қоидани эгаллаб олганингизни сезасиз.

Айтайлик, ҳозироқ нимадир қилишингиз керак бўлса, шу кичкина муаммодан бошланг. Кейинроқ яна бир муаммочани олинг. Кейинчалик каттароқ муаммолар пайдо бўлса, сиз уларни бемалол ҳал қиладиган даражага етиб оласиз. Сиз оғирлигингизни камайтирмоқчимисиз? Марҳамат, нонни ёғсиз ейишни бошланг.

Европага боришни истаяпсизми? Ҳафтасига 20 доллардан жамғарма тўплай бошланг.

Аниқ билмоқчимисиз? Ўрнингиздан ярим соат олдин туришни бошланг.

Бир миллион долларлик савдо қилмоқчимисиз? 50 доллардан бошланг.

Роберт Шуллер айтганидек, “Оз-оздан, ҳаммаси жойида бўлади”.

Сиз кичик қадамлардан бошламаган бўлсангиз, ҳеч қачон катта қадам боса олмайсиз. Ўз шахсий ҳисобига тартиб бера олмаган киши компания ҳисобини тартибга келтира оладими?

Ҳаётда ҳамма нарса ўзаро боғлиқ. Интизомнинг ҳар бир кўриниши ёки унинг йўқлиги интизомнинг келгуси кўринишига таъсир қилади.

Агар сиз қобилиятингизга нисбатан кам иш қилаверсангиз, ўзингизга ҳам паст баҳо берасиз,

ўз-ўзини паст баҳолаш эса муваффақиятлар йўлидаги энг катта тўсиқдир.

“Бахт ва бойликка эришишнинг етти йўли” китобидан. Абдуваҳоб Рустамов таржимаси

http://biznestrener.uz/yosh-tabirkor/143-baht-va-boylikka-erishishning-etti-yli.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«қўқон ёғ-мой» ва «фарғона ёғ-мой»даги давлат улуши сотувга қўйилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси маҳаллий ва хорижий инвесторларни давлатга тегишли бўлган акция пакетларини сотиб олиш бўйича биржа ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

Грузияда 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлиги бекор қилинди

Грузия ҳукумати қарзи туфайли «қора рўйхат»га тушиб қолган 600 минг нафар фуқаронинг банклардан қарздорлигини бекор қилиш ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири ...