Девальвация

ДевальвацияХалқаро Иқтисодий тараққиёт маркази экспертлари “2014 йилнинг охиригача Россия рубли яна 20 фоизга қадрсизланишини маълум қилмоқда”, деган хабар тарқатмоқда Tengrinews.kz сайти. Бундай башоратларнинг тўғрилиги қозоғистонлик мутахассислар томонидан ҳам илгари сурилмоқда.  Уларнинг фикрича, агар Россиядан ташқарига чиқарилаётган капиталлар миқдори ўз суръатини худди ҳозиргидек даражада сақлаб қолса, яъни камайтирмаса, у ҳолда рублнинг қадри 20 фоизгача тушиш эҳтимоли мавжудлиги ўз тасдиғини топади.

Халқаро Иқтисодий тараққиёт марказининг тахминига кўра, жорий йилда Россиядан капитал кўчиш суръати янада кучаяди, 70 млрд. долларгача бўлган маблағ-молия ташқарига чиқиб кетиши мумкин. 2013 йилда ташқарига кетган маблағ кўрсаткичи 63 млрд. долларни ташкил этган. Агар марказ томонидан илгари сурилаётган тахминлар, яъни муомаладаги операциялар ҳисоби бўйича умумий етишмовчилик 2 млрд. долларга етгудек бўлса, у ҳолда шароит бугунгидан кўра янада оғирлашади.

Ён қўшнимиз бўлмиш қозоғистонликлар Россия рублининг қадрсизланишидан ниҳоятда хавотирда. Чунки унинг кучи ўзаро интеграцияланган Қозоғистонга ҳужум қилиши обдон мумкин. Қозоғистонни забт этган молиявий қадрсизланиш эса, Ўзбекистонга етиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Демак, бу жараёндан биз ҳам қуруқ қолмаслигимиз эҳтимолдан холи эмас.

Ўтган ҳафтада Қозоғистон Миллий банки раиси Қайрат Келимбетов Женевадаги Graduate instituteнинг нуфузли мутахассислари олдида Россия рублининг қадрсизланишига боғлиқ ҳолда Қозоғистон миллий валютаси қадрсизланишига оид фикри билан ўртоқлашган. У ривожланаётган давлатларда умумий активларнинг сотила бошланиши, мувофиқ ҳолда мазкур давлатлар валютасининг қадрсизланишига олиб келишини таъкидлаган. Шу билан бирга, бу жараён эндигина бошланаётганини алоҳида тилга олган. Қ. Келимбетовнинг фикрича, Россия иқтисодиётида вужудга келган муаммолар ривожланаётган давлатлар бозори учун умумий муаммо ҳисобланади ва шунинг учун ҳам жорий йилда мазкур давлатларнинг барчаси  умумий девальвацияга гувоҳ бўлади. Девальвация атамаси аслида русча-французча сўз бўлиб, муомаладаги қадри кетган пулларни бекор қилиб, мустаҳкам кредит билетлари билан айирбошлаш (очиқ девальвация) ёки расмий қоғоз пулларнинг баҳосини тушириш (яширин девальвация) йўли билан ўтказиладиган пул ислоҳотидир.

Ўзбекистон Иқтисодий тараққиётлар маркази қошида ташкил этилган “Экологическое обозрение” (“Иқтисодий шарҳ”) журнали блоги (blog.cer.uz) муаллифи Латиф Норов Қозоғистонда юз берган девальвациянинг Ўзбекистонга таъсири юзасидан ўз фикр билдирган. Л. Норовнинг блогпости 12 февраль куни чоп этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 11 февраль куни Қозоғистон миллий банки тенгенинг долларга нисбатан курсини тахминан 20 фоизга пасайтиришга қарор қилгани тўғрисида хабар тарқатган. Тенге девальвациясининг асосий сабаби сифатида “АҚШ томонидан миқдорий юмшатишнинг қисқариши” туфайли капиталларнинг ривожланаётган давлатлардан ривожланган давлатларга ўтиб кетаётгани кўрсатилган. Яна бир сабаб сифатида Россия рублининг 2013 йил давомида долларга нисбатан 7,1 фоизга қадрсизлангани, курснинг пасайиши 2014 йил январда ҳам давом этгани ва Россия миллий валютасининг айирбошлаш курси билан боғлиқ ноаниқлик сақланиб қолаётгани қайд этилган.

Юқорида тилга олинган журнал блоги муаллифи “Ўзбекистон кўп йиллардан бери сўмни босқичма-босқич девальвация қилиш, шу йўл билан ўзининг экспорт учун ишлайдиган ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш сиёсатини олиб бораётгани, эксперт кўрсаткичларидан келиб чиқиб мазкур сиёсат ўзини оқлаётгани” тўғрисидаги хулосаларини баён қилган. Латиф Норов мутахассислар олдига Россия ва Қозоғистондаги кескин девальвациялар фонида, балки Ўзбекистон ҳам сўмни девальвация қилиш суръатларини тезлаштириш ҳақида ўйлаб кўриши керакдир? – деган саволни кўндаланг қўйган. Бироқ блогпостда сўмни девальвация қилиш суръатларини тезлаштириш орқали қандай фойда топиш мумкинлиги ва йўқотишлар бўлиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Хуллас, Россия ва Қозоғистон миллий валюталарининг қадрсизланиши Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Чунки мазкур давлатлар бизга энг яқин иқтисодий ҳамкорлар ҳисобланади. Қолаверса, биз улар билан бирга умумий бозорда жавлон ураяпмиз. Боз устига мазкур давлатларда тахминан икки миллиондан кўп фуқароларимиз тирикчилик ғамини енгиш мақсадида курашмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда  мутассадиларимиз шусиз ҳам қадри кундан кунга пасайиб кетаётган сўмимизнинг қадрини сақлаб қолиш, нарх-навони стабил ҳолатда ушлаб туриш, сўмни босқичма-босқич девальвация қилиш жараёнида халқ манфаатларини ҳимоя қилиш учун астойдил ҳаракат қилмоқлари лозим.

Асил ЭЛЎҒЛИ  

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда евро курси 10483,52 сўм доллар эса 9463,37 сўм бўлди 

Марказий банк 28 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, долларнинг расмий курси ...

Ўзбекистон йил бошидан буён 1,2 млрд долларлик олтин сотди

2019 йил январь-февраль ойларида экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4%) тенг бўлди. Иллюстратив фото Экспорт таркибида товарлар 86,6% улушга эга бўлиб, булар ...

Ўзбекистонда доллар курси 8513 сўм евро эса 9705 сўмга етди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 4 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва ...