Адаптер

АДАПТЕР (лот. adapto — мослаш- тираман) — 1) товушни  қайта  эшиттиришда — масалан  граммофон  пластинкаси  айланганда  нинанинг  ёки  торли  чолғу  асбоблари  торларининг  механик  тебранишини  товуш  частотасининг  электр  тебранишларига  айлантириб  берувчи  қурилма. 

Граммофон  адаптери  каллак  ва  тонермадан иборат. Каллак электромеханик  ўзгартиргич ҳисобланади. Тонерма стержень  кўринишида  бўлиб,  учига  каллак  ўрнатилади.  Каллакнинг  электромагнит  ва пьезоэлектрик хиллари бор. Электромагнит адаптер кенг тарқалган. Нина пластинкада юрганда тебранади ва тебранишлар  якорга узатилади, якорь тебранганда эса  қутб  учликлари  бўлган  доимий  магнит  вужудга  келтирадиган  магнит  оқими  ўзгаради,  ғалтакда  э.ю.к.  индукцияланади.  Бу  э.ю.к.  нинанинг  механик  тебранишларига  мос  равишда  ўзгариб  туради.  Адаптер да  вужудга  келадиган  электр  тебранишлари  кучайтирилади  ва  товуш  тебранишларига  айланади; адаптер электр ва акустик торли чолғу  асбоблари,  электрогитара,  гитара,  ўзбек  созлари (танбур,  гижжак  ва  бошқалар)да  ҳам  қўлланилади; 2) фотографияда — тузили- шида кўзда тутилмаган бошқа бичимдаги  ва турдаги ёруғлик сезгир материалларни  қўллашга имкон берадиган қўшимча кассета.  Пластинкали  фотоаппаратда 2 хил  плёнкали адаптер бўлади.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абразив асбоблар

АБРАЗИВ АСБОБЛАР (кескичлар)-абразив материаллардан маълум шаклда тайёрланадиган асбоблар. Абразив асбобларнинг қаттиқ(масалан силлиқлаш доираси, қайроқтош) ва юмшоқ (масалан ...

Ажария

АЖАРИЯ, Ажария Мухтор Республикаси— Грузия Республикаси таркибида. 1921 йил 16 июлда ташкил топган. Закавказьенинг жануби-ғарбида, Қора денгиз соҳилида жойлашган. Майдони 3 ...

Агрофон

АГРОФОН (юнонча, agros — дала,  лотинча, fundus — муҳит) — тупроқнинг  физик  ва  кимёвий  хоссалари,  унумдорлиги  жиҳатидан  агрономия  талабларига  мос  ҳолати;  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400