Алптегин

 

АЛПТЕГИН (тахм. 885-963)-сомонийлар лашкарбошиси. Наср ибн Аҳмад Сомоний даврида висоқ боши, хайл боши, ҳожиб даражасига кўтарилди; Нуҳ ибн Наср Сомонийнинг ўғли Абдулмалик даврида Хуросонга сипоҳсолор этиб тайинланди. Мансур ибн Нуҳ Сомоний (961—976) тахтга ўтқазилгандан кўп ўтмай, Бухородаги баъзи амирларнинг иғвоси билан Мансур ибн Нуҳ Сомоний ва Алптегин ўртасида низо келиб чиқди; амир Мансур унга қарши катта қўшин юборди. Оқибатда Алптегин Хуросонни тарк этиб, Балх тарафга йўл олди; таъқиб қилиб келган Бухоро қўшинини Хулм дарасида тор-мор келтирди. Шундан кейин Бомиён, Кобул, Ғазнани эгаллади (962) ва ўша ердан Ҳиндистонга тез-тез ҳужум қилиб турди. Лекин ана шундай юришлардан бирида йўлда вафот этди.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек хонликлари тарихини ўрганмаслик нотўғридир

Ўзбек хонликлари тарихи минтақанинг энг ёмон ўрганилган даврларидан биридир. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, совет мероси. Советлар бевосита ўша хонликлар билан ...

Риштон халқи 750 йиллик дарахтларни тарихий мерос сифатида сақлаб қолишмоқчи

Ўтган ҳафта Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги 50-80 йиллик забардаст чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Катта йўлни кенгайтириш мақсадида дея йўқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400