Қозоғистонда тиланчилар эмас уларга пул бераётганларни жаримага тортиш таклифи илгари сурилди

2015 йилда Қозоғистон Маъмурий ҳудудий ҳуқуқбузарликлар кодексида тиланчилик учун жарима солишни кўзда тутувчи жазо киритилган. Бироқ, қонунчиликдаги бу ўзгариш ҳеч қандай натижа бермаган, дея хабар берди Spot.


Тиланчиларнинг сони камаймаганлиги жарималар каби жазо чоралари билан бу ижтимоий муаммони ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатган. Кейин, садақа сўраган одамдан қандай қилиб жарима ундириш мумкин?
Шаҳарнинг чеккалари, бозорлар, станциялар, масжидлар ва черковлар яқинидаги ҳудудлар атрофидаги аҳвол ижтимоий тангликни акс эттиради.
Аксарият ҳолларда бундай инсонлар ичкиликка ружу қўйган, гиёҳванд ва бошқа жиддий касалликларни ташувчилар саналади. Ҳозир совуқ об-ҳавонинг бошланиши билан, муаммо янада авж олади — бошпана излаб, уйсизлар турар жой биноларининг йўлаклари ва ертўлаларига жойлашади.
Уйсизлар ва тиланчиларнинг аксарияти бундай ижтимоий ҳаёт тарзига ҳаётнинг қийин шароитлари эмас, балки оддий эринчоқлик, ишёқмаслик, боқимандалик сабабли тушиб қолган. Меҳр ва шафқатли фуқаролар эса садақа бериб, текинхўрликни рағбатлантириш орқали катта хатога йўл қўяди. Шу нуқтайи назардан келиб чиқиб, тиланчиларни эмас, хорижий мамлакатларнинг мисолида уларга бераётганларни жаримага тортиш мақсадга мувофиқ.
Шокир Хахазов, Депутат
Маълумот учун:
Декабрь ойи ўрталарида Ўзбекистон Сенати тиланчилик учун қўлланиладиган жазони кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Энди бунинг учун энг кам иш ҳақининг 1 дан 3 баробаригача жарима ёки 15 кунгача маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади. Агар қонунбузарлик такрорланадиган бўлса, жамоат ишида 240 соатгача бўлган иш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.

Манба:”Дарё”

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғарб цивилизацияга ружу қӯйиб, канализацияга тушманг!

Ёзажак янгиликни эшитган пайтимда мен қӯшни Қозоғистонда эдим.  Квартирада бирга яшайдиган қозоғистонлик дӯстим эрталаб менга: -- Нур, янгиликларни ӯқидингми? –деб қолди.  У ...

Тошкент шаҳрида совуқ сувнинг ҳам нархи оширилади

2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Сувсоз” давлат унитар корхонаси маълумумотига асосланиб ёзмоқда. ...

Россиядаги меҳнат муҳожирларига ётоқхоналар қуриш таклифи бўлмоқда

Қирғизистон парламентининг депутати Ўмурбек Бакиров Россияда меҳнат қилаётган Қирғизистон фуқаролари учун ётоқхоналар қуришни таклиф қилди. Бу ҳақда депутат қирғиз ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400